Ўзбекистон 910 05.04.2019 12:47:38

Фуқаро йўқ жойдан 23 миллион сўмлик қарздорга чиқарилди

Фуқаро йўқ жойдан 23 миллион сўмлик қарздорга чиқарилди

Ўзбекистон истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси  Навоий вилоят ҳудудий бирлашмаси, Навоий шаҳар жамиятига Эрон Ислом Республикаси фуқароси  Saeb Ghanbari Moharram ариза билан мурожаат қилган. Бу ҳақда федерация Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Saeb Ghanbari Moharram, 1989 йил Эрон давлатида туғилган, Эрон Ислом Республикаси фуқароси, 2018 йил ноябрь ойидан буён Ўзбекистонда шартнома асосида ишлаб келаётганлигини маълум қилиб, 2019 йил 20 март куни Навоий шаҳридаги савдо дўконларининг биридан 2 900 000 сўмга қўл телефони олганлиги, аммо қўл телефонининг ҳужжатларини ололмай овора бўлиб юрганлигини билдирган.

Ўзбекистон истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Навоий вилояти ҳудудий бирлашмаси, Навоий шаҳар жамияти мутахассислари, Saeb Ghanbari Moharram иштирокида муаммони жойига бориб ўрганиб чиқишди ва мурожаатда кўрсатиб ўтилган  ҳолатлар бартараф этилди.

Бундан ташқари, Хоразм вилоятининг Хазорасп туманида яшовчи фуқаро К. Султанова хонадонига туман электр таъминоти корхонаси собиқ ходимлари И. Жуманиязов ва У. Сапаевлар томонидан асоссиз равишда далолатномага асосан ҳисобланган 23 241 880 сўм қарздорлик ёзилганлиги бўйича Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси 10 91 ишонч телефонига мурожаат қилган.

Мазкур мурожаат туман жамияти мутахассислари ва туман электр таъминоти корхонаси иштирокида ўрганиб чиқилиб, тўплаган маълумотлар асосида судга даъво аризаси киритилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Хозарасп тумани суди даъво ишини атрофлича ўрганиб чиқиб, истеъмолчи К. Султанованинг хонадонига нисбатан далолатномаган асосан 23 241 880 сўм ғайриқонуний деб топилди ва жавобгар Хозарасп туман элект таъминоти корхонасидан давлат фойдасига 405 460 сўм даблат божи ўндирилиши киритилди.


электр Хоразм Эрон

Мавзуга оид