Ўзбекистон 179 30.04.2019 14:11:30

Ўзбекистон Иссиқ-Кўлга йўловчи поездини ёзда қайта ишга туширади

Ўзбекистон Иссиқ-Кўлга йўловчи поездини ёзда қайта ишга туширади

30 апрель куни “Қирғиз темир йўллари” компанияси “Ўзбекистон темир йўллари” Тошкент — Рибачье поездини ёзги даврда йўлга қўйишини маълум қилди. Компания хабарида айтилишича, поезд 2019 йил 6 июндан бошлаб ҳафтада бир мартадан қатнайди. Поезд Тошкентдан соат 20:50 да жўнайди. Қайтиш эса шанба куни 4:59 (Тошкент вақти билан 5:59) да амалга оширилади. Бишкекдан Тошкентга плацкарт вагон нархи 1946 сом (тахминан 234486 сўм), купеда эса 2461 сом (қарийб 290111 сўм) ни ташкил этади. Эслатиб ўтамиз, Тошкент — Бишкек — Рибачье (Иссиқ-Кўл) йўналишидаги илк йўловчи поезди 2018 йил 22 март куни жўнаган эди. Поезд 300 кишига мўлжалланган.


Иссиқ Кўл поезд