Ўзбекистон 381 24.04.2019 08:20:56

Президент Шавкат Мирзиёев Хитойга жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев Хитойга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан “Бир макон, бир йўл” иккинчи халқаро форуми тадбирларида иштирок этиш учун Хитойга жўнаб кетди. Мазкур форум ишида 40 дан зиёд хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарларининг иштирок этиши кутилмоқда. Анжуман кун тартибидан минтақадаги иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, узоқ муддатли тараққиётнинг янги манбаларини излаб топиш борасидаги шерикликни фаоллаштириш, “яшил” иқтисодиёт ва инновацияларни илгари суриш, устувор инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари ўрин олган. Маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ХХР Раиси Си Цзиньпин ва Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси Раиси Ли Чжаньшу билан учрашувлар ўтказади. Шунингдек, Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган. Президентимизнинг форумда иштирок этадиган хорижий давлатлар делегациялари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан қатор икки томонлама музокаралар ўтказиши режалаштирилган. Давлатимиз раҳбари амалий ташриф билан Хитойда 27 апрелга қадар бўлади.


Бир макон бир йўл Хитой Шавкат Мирзиёев

Мавзуга оид