Ўзбекистон 232 25.06.2019 10:28:50

Қозоғистоннинг Арис шаҳридаги фавқулодда вазият муносабати билан Туркистон шаҳрида тўхтатилган Тошкентга келаётган поезд йўловчиларини Бош консулхона назоратига олган

Қозоғистоннинг Арис шаҳридаги фавқулодда вазият муносабати билан Туркистон шаҳрида тўхтатилган Тошкентга келаётган поезд йўловчиларини Бош консулхона назоратига олган

Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2019-йил 24-июн куни Қозоғистоннинг Арис шаҳридаги фавқулодда вазият муносабати билан Уфа шаҳридан Тошкент шаҳрига ҳаракатланаётган ва ичида Ўзбекистон фуқаролари йўловчи ва бортпроводниклар бўлган 382-сон темир йўл рейси тўхтатиб қўйилган. Айни пайтда поезд Туркистон шаҳри темир йўл вокзалида турибди ва йўналиш бўйича ҳаракатланишга рухсат берилишини кутмоқда.

Хабарда, вазият Бош консулхона назоратига олингани айтиляпти. Поезд йўловчиларига сув ва озиқ-овқат берилмоқда. Поезднинг қачон ҳаракатни давом эттириши Арис шаҳридаги вазиятнинг барқарорлашишига боғлиқ.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Қозоғистон ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур вазиятларда Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги Элчихонасига (тел.: +7-717-295-42-52) ёки Олмаота шаҳридаги Бош консулхонасига (тел.: +7-727-291-11-78) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатган.


Арис шаҳри поезд