Ўзбекистон 219 26.06.2019 15:12:43

Қозоғистонда тўхтатилган поезд йўловчилари Тошкентга автобусда етиб келди

Қозоғистонда тўхтатилган поезд йўловчилари Тошкентга автобусда етиб келди

Кеча Уфадан Тошкентга келаётган поезд Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида тўхтатилгани ҳақида хабар берган эдик.

Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 25 июнь кунининг ўзида Уфа шаҳридан келаётган 382-сон темир йўл рейсининг қолган барча йўловчилари автобуслар орқали Тошкент шаҳрига жўнатилган.

Шунингдек, Челябинск-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган ва Арис шаҳридаги ўқ-дорилар портлашларии оқибатида Туркистон шаҳрида тўхтатиб қўйилган “Россия темир йўллари”га қарашли 365-рейс йўловчилари “Жибек Жолй” – “Ғишт кўприк” назорат-ўтказиш пунктигача Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Акимати кўмагида, уй ёғига Тошкент шаҳригача эса “Ўзавтотранс” авбобусларида етказилди.

25-июн куни кечаси Чимкент шаҳрида тўхтатиб қўйилган “Новосибирск-Тошкент” 370-теримйўл рейсининг 264 нафар йўловчисининг Тошкент шаҳрига етказиш ишлари бугун эрталабдан давом эттирилган, дейилади ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти ахборотида.


Қозоғистон поезд Тошкент

Мавзуга оид