Ўзбекистон 1196 02.05.2019 14:28:04

Деҳқонобод–Бойсун–Қумқўрғон йўналишидаги йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди

Деҳқонобод–Бойсун–Қумқўрғон йўналишидаги йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди

Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманидаги «Чашмаиҳофизон» темирйўл станцияси яқинида 1 майга ўтар кечаси «Ўзбекистон темир йўллари»нинг «Деҳқонобод—Бойсун—Қумқўрғон» йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поезди вагонлари рельсдан чиқиб кетган. Бу ҳақда “Дарё.уз” хабар берди. “Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ағдарилган вагонларнинг йўловчилари автобусда ташилган. Аввалроқ Деҳқонобод тумани Оқработ қишлоғи яқинидаги темирйўл чўккани, оқибатда поезд локомотивлари йўлга тиқилиб қолгани ҳақида хабар берилган эди. Йўл тинимсиз ёққан ёмғирлар оқибатида юмшаб, ўпирилган эди.” –дейилади хабарда. Биз ҳодиса юзасидан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Ахборот хизмати билан боғландик. Маълумот беришларича, ушбу ҳодиса туфайли ҳеч ким жароҳатланмаган ва жабрланмаган.


Деҳқонобод поезд рельс

Мавзуга оид