Суриштирув 550 13.05.2019 11:15:39

Поп туманида шўр ерга пахта эктиришдан ким манфаатдор?

Поп туманида шўр ерга пахта эктиришдан ким манфаатдор?

Таҳририятимизга Поп туманидаги пахта ва ғаллачиликка ихтисослашган “Сотиволди Аҳмад” фермер хўжалиги раҳбарларидан видеомурожаат ва қўшимча маълумотлар келиб тушди.

Маълум бўлишича, Наманган вилояти Поп туманидаги пахта ва ғаллачиликка ихтисослашган “Сотиволди Аҳмад” фермер хўжалиги бир неча йилдан буён фаолият юритиб келади. Поп тумани ҳокимининг 2018 йил 18 майдаги №1201 сонли қарори билан фермер хўжалигига Навбаҳор массиви ҳудудидан қўшимча ер ажратиб берилади. Умумий ер майдони 180,6 гектарни ташкил этади.
photo_2019-05-13_13-30-34.jpg Ҳозирда Поп тумани ҳокимлиги томонидан фермер хўжалиги фаолият юритиши асоссиз тўхтатилган. Банк операцияларини амалга оширишнинг иложи бўлмаяпти. Поп туман “Агробанк” филиали мижози бўлган “Сотволди Аҳмад” фермер хўжалигининг ҳисоб рақами туман ҳокими томонидан юборилган тақиқ хатига асосан беркитилиб, банк операциялари тўхтатиб қўйилган.

Қарор ва ижара шартномаси бўла туриб фермернинг мустақил ишлашига тўсқинлик қилинмоқда. Фермер кластер асосида иш юритаётган “Наманган момиқ сочиқ” МЧЖ билан 2019 йилнинг бизнес режасига асосан 104,3 гектар ерга чигит экиб, 187,7 тонна пахта хом ашёси етказиб беришга шартнома тузади. Аммо, туман ҳокимининг ўринбосари Акромжон Қўчқоров бошчилигида 180,6 гектар майдонга пахта экилди. 60 гектардан ошиқ ерда пахта униб чиқмади. Сабаби, ер ниҳоятда шўрланган. Ортиқча уруғ, техника, ёқилғи ҳаражати фермернинг “чўнтагига” зарар бўляпти. Фермер иқтисодий зарар кўряпти. Навбаҳор массивидаги мазкур ерлар кўтарма насос орқали суғорилади. Ерларнинг мелератив ҳолати яхши эмас. Фермернинг айтишича шўр босган ерлардан аранг 8-10 центнер ҳосил олиш, агар ерлар алмашлаб экилсагина ҳосилдорликни ошириш мумкин экан.

Шунингдек, фермер ўтган йили “Агробанк”дан балиқчиликни ривожлантириш учун кредит олади ва уни вақтида ёпиб келган. Бироқ тўлов нима учундир банк ҳисоб рақамига туширилмаган. Фермернинг айтишича, иш судга оширилган, аммо у ҳужжатларни тополмай сарсон.

Human.uz сайти ижодкорлари мутасадди ташкилотлардан мазкур масала юзасидан изоҳ кутади.

ВИДЕОМУРОЖААТНИ ТЎЛИҚ ТОМОША ҚИЛИНГ


фермер наманган

Мавзуга оид