Суриштирув 770 10.05.2019 14:35:01

Сергелидаги янги уйлар нархи туширилдими?

Сергелидаги янги уйлар нархи туширилдими?

Биз сайтимиз орқали 7 май куни “Сергелидаги янги уй-жойлар нархи туширилди” номли хабар эълон қилгандик. Ҳокимлик биносида ўтказилган йиғилиш тафсилотларини билиш ва нарх туширилиши билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш мақсадади мухбиримиз Мавжуда Мирзаева туманда бўлиб, мутасадди раҳбарлар ва аҳоли вакиллари билан суҳбатлашиб қайтди.

Туманнинг 3а мавзесида яшовчилар билан сухбат чоғида маълум бўлди-ки, 1 ой давомида қайтадан таъмирлаш, носоз асбоб-ускуналарни созлаш ишлари олиб борилган.

Жараён давомида турли ташкилот вакилларидан иборат комиссия ҳар куни эрта тонгдан кечгача хонадонма-хонадон юриб, муаммоларни ўрганган.

Ўрганишлар давомида турар жойнинг сифати борасидаги эътирозлар ўз тасдиғини топганини Сергели туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Ойгул Сатторова ҳам тасдиқлади.
photo_2019-05-03_11-05-05.jpg Мутасаддиларнинг таъкидлашича, 400 га яқин хонадон соҳиблари яшаш жойларидан топилмаган. Қарийб бир ой вақт ичида хонадонлардаги сантехника, эшик-дераза ва бўяш ишлари қайтадан қилинган. Шу билан бирга оилаларнинг ижтимоий ҳолати ҳам ўрганилган.

Бундан бир неча йил аввал товламачининг қўлига тушиб уй жойидан айрилган, узоқ йиллар ижарама-ижара қийналиб кун кечирган Шоҳида опага ҳам тумандаги янги уйлардан бири насиб этди.

“Оғир онкологик хасталик мени жуда қийнаб ташлади. Ўғлимнинг топган-тутгани дори-дармонимга кетарди. Уй олишга умуман имконим йўқ эди. Тўғриси, келажакдан буткул умид узгандим. Бизга икки хоналик уй берилиши, ҳаётимдаги мўъжиза бўлди. Бу ишга бош қўшган барчадан жуда-жуда миннатдорман”, дейди Шоҳида опа.
photo_2019-05-08_11-29-47.jpg Шундай қилиб, хонадонлар учун белгиланган нархларни ҳар бир квадрат метр учун ўртача 700 минг сўмгача арзонлаштирилди. Қурилиш ташкилотлари фойдасини, банк маржасини камайтириш, қурилиш ташкилотлари ва ушбу уйлар учун қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарга давлат имтиёзларини ҳисобга олиб, уйларнинг ҳар бир квадрат метри нархи 3 981 700 сўмдан 3 253 100 сўмгача туширилган.


Мавзуга оид