Суриштирув 128 19.08.2019 14:17:26

36 миллион сўмлик мурожаат ижобий ҳал этилди

36 миллион сўмлик мурожаат ижобий ҳал этилди

2019 йил 5 август куни Навоий шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Навоий шаҳри Ғалаба Шох кўчаси 51-а уйда яшовчи фуқаро Гулбахор Рашидова ёзма мурожаат қилди.

Унда Кармана туманида жойлашган пишган ғишт ишлаб чиқариш цехидан 36 000 000 сўм миқдордаги пишган ғишт сотиб олганлигини, аммо маҳсулот сифатсиз ва яроқсиз ҳолда эканлигидан норозилигини билдирган.                             

Фуқаро мурожаати Федерация мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилганда ҳақиқатдан ҳам пишган ғишт маҳсулотининг 15 000 донаси буткул сифатсиз ҳолда эканлиги кузатилди. Шундан сўнг жамият мутахассислари ушбу ҳолат бўйича ўтказган кузатув-ўрганишлар хулосасига кўра тадбиркор Н.Сайназаров ва И.Очиловга Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунида мустаҳкамлаб қўйилган 14,17,18-моддалари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Натижада, истеъмолчига етказилган моддий зарар ундирилиши ва сифатсиз чиққан 15 000 дона ғишт маҳсулоти учун тўланган пул маблағи қайтарилишида амалий ёрдам кўрсатилди.

 Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
 федерацияси матбуот хизмати


Мавзуга оид