Суриштирув 240 15.08.2019 14:02:30

Нуқсони билан сотиб олинган “Кобалт” автомобили ҳаридорга қайтадан таъмирланиб берилди

Нуқсони билан сотиб олинган “Кобалт” автомобили ҳаридорга қайтадан таъмирланиб берилди

Навоий вилояти Зарафшон шаҳри 12-кичик туманда яшовчи Асрор Садиров Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерациясига ёзма ариза билан мурожаат қилди.

Аризада маълум қилинишича, фуқаро 2019 йил апрел ойида “Навоий-автосавдо” автосалонидан 84 164 910 (саксон тўрт миллион бир юз олтмиш тўрт минг тўққиз юз ўн) сўмга “Кобалт” автомобилини сотиб олган.

Орадан бир ойлар ўтиб, автомашинанинг нуқсонлар пайдо бўла бошлаган. Яъни, автомабилнинг иситиш мосламаси талаб даражасида ишламаган, олд қисми ойнасида эса нуқсони бўлганлигини билиб, бу ҳақида автосалон мутахассисларига хабар қилганлигини маълум қилди. Аммо, ҳеч қандай натижа бўлмаганлиги орадан вақт ўтиб кетаётганлиги ва юқоридаги аризаси юзасидан амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Ариза қонуний тартибда қабул қилиниб, кузатув-ўрганишлар олиб борилди. Федерация томонидан “Навоий-автосавдо” марказига ёзма мурожаат хати юборилди. Шундан сўнг салон раҳбарияти автомашинанинг носоз жойларини тузатиб, олд ойна қисмини алмаштириб беришини маълум қилди. Бу ҳақида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Ҳар биримиз оғиримизни енгил, узоғимизни яқин қилсин дея автомашина олиш учун йиллар давомида меҳнат қилиб, пул йиғамиз. Аммо орзу-ҳавас билан ҳарид қилган автомобилимизда нуқсонлар бўлса, кўнгилни ҳира қилиши тайин. Шу боис уй, машина каби моддий бойликларни сотиб олаётганда жуда эҳтиёткор бўлишимиз зарур.


Мавзуга оид