Суриштирув 390 13.08.2019 19:09:06

СНОС: Президент сиёсати Сергелига етиб бормадими?

СНОС: Президент сиёсати Сергелига етиб бормадими?

Таҳририятимизга Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Қипчоқ кўчаси, 135-уйида яшовчи  Мурод Омоновдан мурожаат келиб тушди. Айтишича, мурожаатчининг олдиндан яшаб келган уйи Сергели тумани ҳокимлиги томонидан ноқонуний равишда 2018 йил сентябрь ойида бузиб ташланган. Воқеани ўрганиш мақсадида таҳририят журналисти Мавжуда Мирзаева Сергели туманига борди.image_2019-08-13_21-07-17.pngМаълум бўлишича, 2004 йилдаги  қарор асосида ўз уйида янги иморат қуришга рухсат берилиб, шахсий мулк сифатида эгалик ҳуқуқини тасдиқлаб бериш ҳақидаги қарор имзоланган. Бироқ уй эгалари ерни рўйхатдан ўтказишда кўплаб муаммоларга учраб, сарсон-саргардон бўлавергач,  Президент порталига мурожаат қилган. Бу эса туман кадастр бошлиғи билан зиддиятга сабаб бўлган. Оиланинг айтишича, туман кадастр бўлими бошлиғи хонадон эгаларига нисбатан “устимдан ёзганинг учун  ҳамма жойда сенга қарши тураман, орқадан пичоқ уришни сенларга кўрсатаман”, дея дўқ-пўписа қилади. “Наҳотки, ўз уйнингнинг ўзингники эканини тасдиқлатиш учун миллионта эшикдан маълумотнома олиш керак бўлса”, дейди мурожаатчи.image_2019-08-13_21-06-17.pngҲокимият уйнинг ноқонуний қурилгани, давлат рўйхатидан ўтмагани, бу ҳақида ҳеч қандай қарор йўқ ва уйнинг тагидан қувур ўтганлигини сабаб сифатида келтиришган. Лекин бу оила ушбу хонадонда бир неча йиллардан бери яшаб келган. Бунинг устига ҳокимият уй ҳудудидан қувур ўтганлиги иддаоси ҳам асоссиз бўлиб, аслида, қувур уй ҳудудидан ташқарида эканлигига гувоҳ бўлдик.image_2019-08-13_21-06-34.pngУй бузилганидан буён оила бир неча маротаба ҳокимиятга бу масала юзасидан тинимсиз мурожаат қилган. Аммо муаммо муаммолигича қолаверган. 

Ўтган йилнинг сентабрь ойида уйи бузилган оила ноиложликдан 4 хонали уйга ижарага чиқиб кетишади. Икки ака-ука, яъни жами 12 жон ҳозирда ижарада кун кўрмоқда. Оиланинг бугунги кундаги аҳволи кундан кунга ёмонлашиб бормоқда.image_2019-08-13_21-07-06.pngБир пайтлар файзли хонадон ўрни ҳозирги пайтда ўша ҳудудда яшовчи аҳолининг чиқиндихонасига айланган.  Суҳбат давомида уй эгаси Мурод Омонов уйнинг ҳозирги ҳолати ҳақида гапираётиб, бу ҳолга ачиниб йиғлаб юборди. Табиийки, туғилиб ўсган, бир умр яшаб келган уйинг мажбуран бузилиб, бундай ҳароба ҳолатга келиб қолишини кўриш ҳар кимни ҳам ўйга толдиради. Ҳа, бу уйда ҳам қачонлардир хонадон эгалари эмин-эркинликда, эртанги кунга ишонч ва умид билан яшашган. Бироқ ҳозир...image_2019-08-13_21-06-00.pngЮртимиздаги кўплаб ҳудудда бундай ўзбошимчалик билан аҳолининг қанчадан қанча уйлари бузиб юборилди. Бунинг натижаси сифатида норозиликлар келтириб чиққанига ҳам гувоҳ бўлдик.image_2019-08-13_21-07-48.pngЯқинда ижтимоий тармоқларда туман ҳоким ўринбосарининг ўзбошимча, ноқонуний равишда тадбиркорнинг биносини бузиш учун қилган  ҳатти-ҳаракатлари бино эгаси бўлгани ва тадбиркор томонидан ёқиб юборилгани ва у кейинчалик давлат раҳбари томонидан ҳам қаттиқ танқидга учраганига гувоҳ бўлдик. Шунингдек, қурилиш соҳасида камчиликларга йўл қўйган Фарғона, Қашқадарё ва Хоразм вилояти ҳокимлари давлат раҳбари томонидан қаттиқ қораланди. Бу жараёнда биринчи галда аҳолининг розилиги муҳим экани таъкидланди.  

Умид қиламизки, бу танқидлар Сергели тумани раҳбарлари “кабинети”гача кириб борган ва тез орада масалага тегишли ечим топадилар.


Мавзуга оид