Суриштирув 686 05.08.2019 16:25:47

Нега фуқаролар судлар фаолиятидан норози?

Нега фуқаролар судлар фаолиятидан норози?

Куни кеча Судялар Олий кенгаши қошидаги Судялар олий мактабига мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан 30 нафар фуқаро турли масалалар-муаммолар билан келгани ва қабулга кира олмаётгани ҳақида таҳририятимизга қўнғироқ қилиб, хабар беришди. Вазиятни ўрганиш мақсадида Human.uz журналисти Мавжуда Мирзаева воқеа жойига чиқиб, юртдошларимиз билан суҳбатда бўлди.fermer bola.01_36_32_03.Still004.jpgУлар суҳбат давомида ҳозирги пайтда судлар томонидан чиқарилаган кўплаб қарорлар бир томонлама бўлаётгани, одамларнинг бу муаммоларлар юзасидан берилган шикоятлари йиллаб ҳал қилинмаётгани, ҳатто кўриб ҳам чиқилмаётганлиги ҳақида гапирган.fermer bola.01_19_15_19.Still003.jpg“2014 йилда бизга берилган ер майдонида 1.7 гектар ер майдонида мингдан ортиқ дарахт бўлган. Бизнинг еримиз Бекобод цемент заводига ўтиши муносабати билан 702 та дарахтим ноқонуний равишда кесиб ташланган. Келтирилган моддий ва маънавий зарар қоплаб берилмаган. Бу масала юзасидан судга ариза берганман. Бекобод туманлараро суди судяси Умид Шомуродов ҳал қилув қарор чиқариб, 223 миллион сўм зарар қоплаб берилиши белгилаб берилгач, орадан бир ҳафта ўтгандан кейин ажрим чиқариб, ўзи чиқарган қарорни ўзи бекор қилди. Бугунги кунгача бу масала Олий судда икки марта кўрилди. Бош прокуротура томонидан протест киритилиб, асослантирилди. Шунингдек, Олий суд раиси Ёдгоров томонидан ҳам протест билан асослантирилди. Лекин шунга қарамай, Тошкент вилояти судялари Исмоилов, Муллажонов, Воҳидовлар ажрим билан хатни бекор қилиб, 2019 йилнинг 5 февралида Тошкент шаҳар судьяси Алламуродов томонида барча талаб-даволар асоссиз равишда бекор қилинди. Юқорида номларини санаб ўтган судьялардан норозиман”, дейди бекободлик Матлуба Матмусаева.fermer bola.01_31_54_10.Still002.jpg“Мен Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш ўқув курсида ишлаганман. Бу ўқув курсининг директори томонидан маиший зўравонлик билан, таҳдид остида ишдан бўшатилганман. Мен касалхонада эканлигимда эски сана билан ишдан бўшатишган экан. Бу ҳақида касалхонадан чиққанимдан кейин билдим. Кейин ишга қайта тиклаш мақсадида Яккасарой тумани Фуқаролик судига мурожаат қилдим. Афсуски, мендаги далил сифатидаги иш берувчи томонидан тайёрланган  қалбаки огоҳлантириш хати, далолатнома, почта орқали олинган соҳта ҳужжатлар ва бошқа важларимни биронтаси қабул қилинмади. Менинг ҳуқуқий манфаатимни ҳимоя қилиб, Меҳнат вазирлигининг топшириғига биноан Тошент шаҳар Меҳнат бошқармаси судга ариза киритган эди. Суд жараёнида Меҳнат вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, Касаба уюшмалари Федерацияси, Тошкент шаҳар Меҳнат бошқармаси, Тошкент вилояти меҳнат бошқармаси, Яккасарой туман Меҳнат бошқармаси ва шу каби 10 га яқин ташкилотлар томонидан бу ҳолатда қонун бузилганлиги ва мени ишга қайтаришга асосли важлар келтирилди. Шунга қарамасдан Яккасарой тумани суди томонидан иш берувчининг қалбаки ҳужжатларини асос қилиб олиб, ишга қайта тикланишимни рад этди”, дейди мурожаатчилардан яна бири. 
Давомини мазкур видеолавҳада томоша қилишингиз мумкин.


Мавзуга оид