Суриштирув 264 15.07.2019 10:10:56

Президент топшириғи ҳануз бажарилмади

Президент топшириғи ҳануз бажарилмади

Бундан бир ойча аввал сайтимизда “Президент топшириғи бажарилмаяпти: тадбиркор банкротлик ёқасида”сарлавҳали мақола ҳамда тадбиркор билан видеосуҳбат эълон қилинган эди. Унда Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган, тайёр трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи “R-F FORTUNA TEX” МЧЖ раҳбари Фахриддин Ядгаров ўз бизнесининг жар ёқасига келиб қолгани ҳақида гапирган эди. Мутасаддилар мазкур вазият эътибор қилгандир, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар, касб-ҳунар коллежи битирувчи ёшларини имкон қадар иш билан таъминлаётган, жорий йилнинг ўзида 1 миллион 700 минг АҚШ доллари ҳажмида маҳсулот экспорт қилишни режалаштирган тадбиркор муаммосига ечим топилгандир деган ўйда Фахриддин Ядгаров билан учрашдик.ока.jpg - Телевидение ҳамда сайтингизга қилган мурожаатимдан сўнг, ваколатли ташкилотлар биз билан боғланиб муаммомиз билан қизиқди. Аввалига мазкур бинони бўлиб тўлаш асосида, кейинчалик 8%(кейинроқ 16%) кредит асосида бизга тақдим этамиз дейишди. Биз юқоридаги вариантларнинг барига рози эдик. Бироқ у бўлди, бу бўлди натижани эса кўриб турибсиз. Масаламиз ижобий ҳал бўлмади. Шунча ишчи, шунча техника, шунча нарсалар билан кўчиб кетишим керак. Қаерга? Ўзим билмайман. Жой ҳам йўқ ҳали. Ёмони, мижозларимизни ишонтириб қўйганмиз. Йил бошидан айни дамгача 800 минг долларга тенг буюртма бажариб бўлдик. Айни дам қўлимизда 400 мингдан ортиқ буюртма бор. Баъзи Ўзбекистондаги вазиятдан хабар топиб, пулимни ортга қайтар деяпти. Уларга хомашё олиб қўйганман. Жуда танг аҳволдаман. Бунча одам, бунча ресурс билан билан қаёққа бораман?! 40-50 нафар ишчи бўлганда ҳам майли эди: кичикроқ бинога кўчишнинг имконини топса бўлар эди. ока3.jpg 200 дан ортиқ хотин-қизларни иш билан таъминлаган каттагина корхонада иш жараёни тўхтаб қолган. Тикув машиналарини ҳаво билан таъминловчи компрессор узиб олиб кетилган. Чироқ ҳам бир бор ёки бирданига ўчиб қолади. Тикув мосламалари учун зарур симларгача узиб кетилган. Бироқ умид ҳали узилгани йўқ: корхона ишчилари ҳали-ҳануз ҳаммаси изига тушиб кетар деган умид билан яшаяпти. Улардан бири Шоҳида Бобожонова.

- Бу ерда Чиноздан қатнаб ишлайман. Шароитлари яхши. Узоқ манзилда истиқомат қилувчилар учун автобус қатнови йўлга қўйилган. Рўзғор юки елкамда. Турмуш ўртоғим қазо қилган. Икки нафар фарзандим бор. Уларни оёққа қўйиш учун ҳам ишлашим керак. Чинозда ҳам бор тикув корхоналари. Лекин аксари очилиши билан ёпилиб кетаверади. Ёшим ўтяпти, муқим жойда ишлаш тарафдои эдим, - дейди Шоҳида опа.ока2.jpg Давлатимиз раҳбари сенатнинг 21-ялпи мажлисида “Беш ижобий ташаббус”доирасида бошланган ишларнинг тобора кенг тарқалаётгани, халқимиз бу ҳаракатни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётганини эътироф этган эди. Хусусан, хотин-қизлар бандлигини оширишга доир бешинчи ташаббус бўйича 2019-2020йилларда ҳар бир туманда тикув-трикотаж корхоналарини қуриш ва аёллар учун қарийб 57 мингта янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилганини алоҳида таъкидлаган эди. Давлат раҳбарининг ўзи узоқ эмас, мана шу 2019-2020 йилларда тикув-трикотаж корхоналарини қуриш ҳақида жон куйдириб гапирсаю, бу ерда 8 йиллик тажрибага эга, 200 дан ортиқ инсонни(!хотин-қизларни) иш билан таъминлаб туриб, боз устига юртимиз экспортига ҳисса қўшаётган тайёр корхонани бузиб туришса?! Қани бу ерда мантиқ?!

Бу ерни иккинчи уйи билиб, ёлғиз боши билан норасида фарзандларини камолга етказаётган, ҳалол меҳнати орқасидан қора қозонини қайнаётган аёллар бор бу ерда. Зиёда Одилова 30 ёшда бева. 3 нафар фарзандни якка ўзи тарбиялаяпти. Унинг сўзларига кўра, мазкур корхона унинг учун ҳар жиҳатдан қулай. Бу ерда шифокорлар кўригидан ўтиш учун мўлланма ҳам беришади, дейди Зиёда Одилова.ока5.jpg Ҳамма соҳага ёш кадрлар керак: ҳатто тикувчилик йўналишида ҳам. Пенсияга чиқишига саноқли ойлар қолган аёллар нима қилсин? Иш қидириб қаерга борсин?! 5 ойдан кейин Феруза Рустамова пенсия ёшига етади. Мана корхонадан пенсияга чиқишни кўзлаяпти. Агарда корхона ёпиладиган бўлса, қаерга боришга ҳайрон.
- 3 ойдан буён хавотирда яшаймиз. Эртага ёпилиб қолмаймизми, ишсиз қолиб кетмаймизми деган қўрқувда кунимиз ўтяпти. Биз ҳам хотиржамликда ўз вазифамизни бажаришни истаймиз, дейди Дилором Абдуллаева. ока4.jpg Шунингдек корхонада коллеж битирувчиларининг 50 нафари билан тўрт томонлама шартнома имзоланиб, уларнинг доимий бандлиги таъминланган. Мутасаддиларнинг “бугун-эрта ҳал бўлади” деган ваъдалари орқасидан ишлаб чиқариш тўхтаб қолган, экспорт салоҳияти тушиб кетяпти. “R-F FORTUNA TEX” МЧЖ экспорт буюртмалари ҳажми кўплиги ва олинган мажбуриятларни ўз муддатида бажара олмаслиги оқибатида экспорт шартномасига асосан, жарима санкциялари қўлланилади. Бу –ку майли, ёмони бир корхона ортидан хориждаги ҳамкорларнинг Ўзбекистондаги бошқа тадбиркорлик субъектларининг тўлақонли ва барқарор ишлашига бўлган ишончи йўқолади. Бу ерда ишлаётган ногирон, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, вояга етмаган фарзандлари бор хотин-қизлар доимий иш жойисиз қоляпти.


Мавзуга оид