Суриштирув 323 11.07.2019 17:34:25

Кўчада яшаб юрган зангиоталик она-бола тақдири нима бўлди?

Кўчада яшаб юрган зангиоталик она-бола тақдири нима бўлди?

Бундан бир неча кун илгари сайтимизда “Ўзига ўт қўйишини кутамизми?” сарлавҳали мақола ҳамда видеоинтервью эълон қилинган эди. Унда Зангиота туманида туғилган ва оилавий келишмовчилик туфайли айни пайтда кўча-кўйда яшаб юрган она-бола хусусида сўз юритилган.

Мазкур мақола ва видеоинтервью тайёрланиб, сайтга қўйилгач, таҳририятимизга кўплаб мурожаатлар бўлди. Улар орасида бу аёлга ҳолис ёрдам бермоқчи бўлганлар ҳам кўп. Аксарият она-боланинг кейинги тақдири билан қизиқди.
photo_2019-07-10_18-06-40.jpg Орадан бироз вақт ўтгач, биз бу масалага мутасаддилар қандай қарашаганини билиш мақсадида Меҳри Омонова билан учрашдик.

— Сизларга мурожаатимдан сўнг бир қанча одамлар бизни ахтариб келишди, — дейди Меҳри Омонова. — Озми-кўпми совға-салом беришди. Лекин қувонарлиси, орадан кўп ўтмай, Зангиота тумани мутасаддилари — туман прокурори, ички ишлар бўлими, туман ҳокими ўринбосари хотин-қизлар қўмитаси раиси мурожаатимизга бефарқ қараб туришмади. Улар менинг муаммойимни ўрганиб, ижобий ҳал этишга ваъда беришди. Тумани ҳокими ўринбосари хотин-қизлар қўмитаси раиси Шодия Умархўжаеванинг саъй-ҳаракатлари билан вақтинчалик маҳалла фуқаролар йиғинидан жой беришди. Ҳозир болам билан ўша ерда яшаяпмиз. Туман прокурори акам билан ўртамизда ўтган мерос борасидаги келишмовчиликларни батафсил ўрганишни бошлаб юборди. Ўзим маҳалла фуқаролар йиғинига жамоатчилик асосида ишга киришга ариза ёздим. Хуллас, жамиятга керагим бор экан. Бизни шу аҳволда қолдирмаган ва тўғри тушуниб, ёрдам қўлини чўзаётган барча мутасаддиларга катта раҳмат. Насиб қилса, тез орада бизнинг ҳам ўз уй-жойимиз, бошпанамиз, кўрпа-тўшагимиз бўлади.
66323338_640681233085030_4466769565547757568_n.jpg Дарҳақиқат, аёлнинг бизга мурожаати ортидан барча муаммолари ҳал этилмоқда. Мазкур масалага масъул мутасаддилар вазиятга шунчаки бефарқ қарашмади. Айни пайтда Меҳри Омонова ва унинг ўғли Бахтиёр Зангиота тумани, “Сортепа” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли бинода яшамоқда. Улар учун имкон дирасида қулай шароитлар яратилган. Ҳар ҳолда она ва бола ҳозирги аҳволидан ва кўрсатилган ёрдамдан рози.

-Меҳри Омоновани вақтинчалик маҳалла идорасига жойлаштирдик, — дейди Зангиота тумани ҳокими ўринбосари Хотин-қизлар қўмитаси раиси Шодия УМАРАЛИЕВА. — Ҳозир акаси билан боғли низоли ҳолатлар ўрганилмоқда. Иложи борича ўзи истагандек аёлни ота уйидан ўзига тегишли меросни олиб беришга ҳаракат қиламиз. Борди-ю бунинг уддасидан чиқа олмасак, унга бошқа давлат ҳисобидан уй-жой берамиз. Энди бу аёл ва бола кўча-кўйда бошқа сарсон-саргардон юрмайди. Аёлни жамоатчилик асосида ишга жойлаяпмиз. Ўғли Бахтиёрни ёзги оромгоҳга юборамиз.
photo_2019-07-10_17-57-55.jpg Ҳа, бугун яна бир мушкули бор, мутасаддилар эътиборидан четда қолган яна бир инсоннинг муаммоси ижобий ечим топмоқда. Аслини олганда, мазкур аёл ҳақида мақола ва видеоинтервью қилишдан мақсадимиз ҳам шу эди аслида. Мутасаддилардан ўз ҳудудидаги муаммоларга очиқ кўз билан қарашини, уларни ўз вақтида бартараф этишини сўраган бўлардик. Токи уларнинг ҳудудидаги ёрдамга муҳтож инсонларнинг тақдири Меҳри Омонованикидек мақола ва видеоинтервью билан ечим топишига ҳожат қолмасин.


Мавзуга оид