Суриштирув 615 17.06.2019 17:21:29

Томи учган, ертўласи сувга тўлган янги уйлардан репортаж

Томи учган, ертўласи сувга тўлган янги уйлардан репортаж

Таҳририятимизга яқинда Тошкент шаҳри Сергели 5-А мавзеси, 11-уй, 21-хонадонда истиқомат қилувчи фуқаро Хайрулла Бекматовдан мурожаат келиб тушди.

Мурожаатчи янги уйга 2018 йилнинг 25 февралида оиласи билан кўчиб ўтгани, пудратчи ташкилот томонидан уйдаги камчиликлар, чала қолган ишлар охирига етмагани ҳақида ёзади.

«Шу вақтга қадар йўлак ва зиналар, бинонинг ташқи фасади, айниқса, кириш эшиги бутунлай бузилиб бўлди. Ўрнатилган домофон фойдаланишга яроқсиз. Бу бўйича пудратчи Суннат акага ҳамда “Бунёдкор” ширкати мутасаддиларига бир неча бор айтдик. Улар сурункасига бир-бирига пайсалга солди. Ана битар, мана битар, деб индамай келдик. Аммо шу йилнинг май-июнь ойидаги кўнгилсиз ҳолатлар туфайли эътирозларимиз кўпайиб кетди», — дейилади мурожаатда.
Aneriakalik ayol.01_12_56_05.Still012.jpg Жорий йилнинг май ойи охирида кучли шамол ва ёмғир ёғиши натижасида 11-уй атрофида сув йиғилиб, тошиб кетган. Ёмғир тўхтовсиз ёққани боис уйнинг ертўласи сув билан тўлган. Хуллас, бу ҳаммаси эмас. Мурожаатчи Хайрулла Бегматов бир қатор камчиликларни кетма-кет очиқлаган.
Aneriakalik ayol.01_11_34_04.Still005.jpg Human.uz мухбири мурожаатни ўрганиш мақсадида Сергели тумани 5 А мавзесида бўлиб, мавжуд муаммолар билан яқиндан танишиб қайтди.
photo_2019-06-14_08-41-44.jpg Мухбирларимиз ҳолатни ўрганиб қайтганларидан сўнг, орада 4-5 кун вақт ўтди. Телефон мулоқотида мутасаддилар эса “эртага бартараф этамиз”, деб ваъда берган эдилар, бироқ уларнинг “эртаси” ҳали ҳам келмади чоғи. Чунки аҳоли вакилларининг хабар қилишича, камчиликлар ҳали ҳам бартараф этилмаган. “Ваъдалар мамлакатида одамлар очликдан ўлади”, деган эди донолардан бири. Умид қиламизки, бизда бундан бўлмайди.


Мавзуга оид