Суриштирув 550 22.05.2019 20:52:36

Бўкада ер можароси. Фермерлар нимадан норози?

Бўкада ер можароси. Фермерлар нимадан норози?

Таҳририятимизга Тошкент вилояти Бука тумани Ачамайли қишлоғидан фермер Нуриддин Абдугаппаров ўз адвокати билан мурожаат қилди.

Уларнинг билдиришича, “Абдупаёз – Нуриддин” фермер хўжалигига узоқ муддатга ижарага олиш шартномаси асосида 2007 йил 16 январда ажратилган 64,2 гектар ер майдони ноқонуний тарзда олиб қўйилганини иддао қилди. Фермер ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган адвокати Матлюба Рўзиқулова вазиятга шундай изоҳ берди.

“Ҳақиқатдан ҳам Бўка туман ҳокимиятининг 30.01.2019 йилдаги 182-сонли қарори билан “Абдупаёз – Нуриддин” фермер хўжалиги ҳуқуқлари бузилган. Яъни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги “Фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” 14–сон қарори асосида туманда фаолият юритувчи фермер хўжаликларининг охирги 3 йиллик фаолияти таҳлил қилинган.

Туман фермар, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ҳамда ҳуқуқшуноси томонидан “Абдупаёз – Нуриддин”, “Абдужаббор ота” ва “Арофат-Зиё-Нур” фермер хўжаликларининг фаолияти юзасидан тайёрланган хулосаларда режа бажарилган бўлса-да, хулоса берувчилар томонидан “Абдупаёз-Нуриддин” фермер хўжалигининг узоқ муддатли (49 йилга) ижарага берилган ер майдонларидан маълум қисми туман ҳокимлик томонидан “Заҳира фонди”га қайтариб олинганлиги инобатга олинмаган.

Бундан ташқари, Бўка тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси (“Хулоса” берувчи) Ғ.Бойқўзиевга (Ўзгидромет) томонидан Бўка туманида 2018 йил июль-август ойларида ҳаво ҳарорати кўтарилиб кетганлиги тўғрисида метеорологик маълумотлар бўйича ёзма равишда хабар берилган. Ҳаво ҳарорати 38 даражадан юқори бўлганида ер участкаларига экилган “Султон” нави хосилдорлигига таъсир қилганлиги маълум бўлган.

Ер участкаларини релизация қилиш масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссияси ҳамда фермер-деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан бирга ер участкаларини мақбуллаштириш жараёнида “Абдупаёз-Нуриддин” фермер хўжалиги фаолиятига холисона баҳо берилмаган. Шаффофлик, ошкоралик, очиқлик ва адолат тамойилларига риоя қилинмаган”, дейди адвокат.

“Мазкур жараёнда қонунга хилоф ҳаракатлар содир этилдими”, деган саволга “Биринчидан, “Абдупаёз-Нуриддин” фермер хўжалигининг фаолияти тўғрисида 2019 йил 18 январь куни 596- ва бир вақтнинг ўзида иккинчи, яъни 446-сонли хулосалар берилган. Уларнинг тартиб рақамлари бир-бирига тўғри келмайди. Шу ҳолатнинг ўзиёқ хулосаларнинг қонунга хилоф эканлигини исботлаб турибди.

Иккинчидан, Бўка тумани ҳокими вазифасини бажарувчи У.Юлдашев томонидан 2019 йилда тасдиқланган 28 январдаги 2-сонли ҳамда санаси кўрсатилмаган 3-сонли “мақбуллаштириш” юзасидан ўтказилган баёнларида кўрсатилган туман ер ресурслари ва Давлат кадастри бўлими бошлиғи З.Аликуловнинг имзолари бир-бирига тўғри келмайди. Бу ҳолатда ҳам У.Юлдашев томонидан тасдиқланган баёнлар ҳақиқий эмас, деб топилиши лозим”, дея жавоб берди адвокат.


Мавзуга оид