Суриштирув 370 20.05.2019 19:11:19

"Уйимиз қулаб кетишидан хавотирдамиз..."

"Уйимиз қулаб кетишидан хавотирдамиз..."

Таҳририятимизга Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси 1а-уй манзилида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар мурожаат қилишди. Маълум бўлишича, Юнусобод тумани ҳокимлиги ёнида жойлашган 9 қаватли мазкур турар жой 20 йил аввал қурилган. Аҳоли турли йилларда ушбу уй ёнидаги бўш ерга болалар майдончаси қуриш таклифи билан бир неча бор туман мутасаддиларига ёзма мурожаат қилишган. Аммо рухсат берилмаган. Бу жой метро йўналишига яқин ерда жойлашган бўлиб, хавфсизлик қоидалари талабига жавоб бермайди, деб сабаб кўрсатилган.
gulnora_karimovaning_sobi_eriga_tegishli_7_milliard_s_mdan_o_01_05_2019.png Бугун аҳоли рухсат ололмаганлигидан эмас, аксинча, ушбу ҳудудга кўп қаватли иморат қурилаётганидан хавотирда эканликларини билдиришди. Биз асл вазиятни ўрганиш учун тумандаги Амир Темур кўчаси 1-уйда яшовчи мурожаатчилар билан учрашдик.
davrbank3.jpeg “Шу уйга кўчиб келганимизга 20 йил бўлди”, дейди Дилшода Ўрмонова. –Қаршимизда ҳокимият биноси жойлашган. Ўртамизда қарийб 20 метрлик бўш майдон бор. Келганимизда бу ер яланглик эди. Биз турли дарахтлар экиб, қўлган келганча кўкаламзорлаштиргандик. Шу жойда фарзандларимиз ўйнашарди. Аввалроқ биз шу ерга автотураргоҳ қилиш масаласида мурожаат қилганимизда, сал нарида метронинг ҳаво айланадиган махсус жойи борлиги учун қурилишга рухсат беришмаганди. “Метроқ яқин”, деб ҳатто, болалар ўйингоҳи учун ҳам розилик беришмади. Лекин аввалги ҳоким (5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган собиқ ҳоким Бахтиёр Абдусаматов назарда тутилмоқда) даврида кўпқаватли уй қурилиши учун шу ер сотиб юборилди. Биз ҳайратдамиз. Ахир шунча йил рухсат этилмаган жойга қандай энди қурилиш қилиш мумкин. У ҳам майли. Қурилиш бошланди, лекин унинг аҳволини кўриб турибсиз. Неча йиллик дарахтларимиз кесиб ташланди. Чиқинди ташлайдиган жойларимиз бузилди. Энг ёмони, биз уйимиз қулаб кетишидан хавотирдамиз. Сабаби, 9 қаватли уйдан узоғи билан 2-3 метр нарида кавланди. Бу қайси қурилиш қоидасига тўғри келади? Ўтиш йўли ҳам тўсиб қўйилди. Хўш, уйнинг қулаб кетмаслигига ким кафолат беради?”.
a85f3a4db396ab1a5b5c1cdc3aed5c14.jpg Ўрганишлар давомида ҳақиқатдан ҳам бинонинг пойдевори кўпқаватли турар жойга ниҳоятда яқин жойда қурилаётганига, йўлакларда ўпирилиш ҳолатлари юзага келганига гувоҳ бўлдик.

Умид қиламизки, мутасадди муассасалар мазкур масаланинг барча жиҳатларини ўрганиб, ҳолат юзасидан тушунтиришлар беришади.


Мавзуга оид