Суриштирув 964 15.05.2019 09:43:59

"Давр банк" алданган фуқароларга пулни қайтарди, аммо..

"Давр банк" алданган фуқароларга пулни қайтарди, аммо..

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 7 май куни сайтимизда "Давр банк" собиқ ходими бир неча фуқарони чув туширди” номли материал эълон қилгандик. Мақолада “Давр банк” хусусий акциядорлик тижорат банкининг Учтепа филиалининг ўзини Кредит бўлими масъул ходими(cобиқ) Жаҳонгир деб таништирган шахс бир неча фуқародан автокредит расмийлаштириш ваъдаси билан пул олгани ва уларни банкка кирим қилмай, ўзлаштириб юборилгани ҳақида маълумот берилганди.

Мақола эълон қилингач, Республика Марказий банки бу можарони ўз назоратига олди. Натижада алданган айрим фуқароларга “Давр банк” ХАТБ пулларини қайтиб берган.

Таҳририятимизга келган фуқаролар мазкур жараён ҳақида сўзлаб беришди.
photo_2019-05-04_12-09-47.jpg “Сайтингизда мақола эълон қилингач, Марказий банкда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи Баҳодир Мирзаев бошчилигида барча алданган фуқаролар ва “Давр банк” масъул раҳбарлари иштирокида мажлис бўлди. У ерда барчага пулларини қайтариб берилиши ҳақида маълум қилишди. Ва 10 май куни автокредит учун тўлаган 53 миллион сўм пулимни кассада қайтариб беришди. Фурсатдан фойдаланиб, Human.uz сайтига ва Марказий банкка ўз миннатдорлигимни билдираман”, дейди фуқаро Саодат Тўрахонова.

Бироқ айтишларича, “Давр банк” ХАТБ ҳали барчага пулларни қайтармаган. Яъни тергов жараёнлари тугаши билан мижозлар маблағлари қайтарилишини маълум қилишган. Мазкур банкда автокредит ва омонатдан ташқари иппотека кредити масаласида алданган фуқаролар ҳам бор. Улардан бири Шоҳсанам Эргашевадир.
Sequence 01.00_00_59_15.Still003.jpg “Март ойи бошида “Давр банк” ХАТБга бордим. Иппотека кредитини олиш ниятим борлигини айтдим. Мени Жаҳонгирга рўпара қилишди. У “Ҳозир етти фоизлик иппотека кредити бўйича акция бошланди. Уч кун ичида унда қатнашиб, 35 фоизини пул тўламасангиз, қолиб кетасиз”, деди. Кейин мен отамдан 5 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулни олиб, банк кассасига топширдим. Қолганини Андижондаги қайнота-қайнонамдан сўрадим. Улар бор нарсаларини сотиб, 15 минг АҚШ долларини беришди ва уни ҳам банк кассасига топширдим. Жами 20 минг АҚШ долларини мазкур банк кассасига бердик. Кейин билсак,бизни товламачилар қўлига тушган эканмиз. Пулларимиз тергов жараёнлари тугаганидан кейин қайтариб берилади, дейишди. Неча йиллар ҳаракат қилиб, не-не қийинчиликлару қарз ҳавола билан топган пулларимиз товламачилар қўлига тушиб қолганидан, қаттиқ тушкунликка тушиб қолдик. Муаммомиз адолатни ечим топишини истаймиз”, дейди Шоҳсанам Эргашева.

Human.uz ахборот портали воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

СУҲБАТНИ ТЎЛИҚ ТОМОША ҚИЛИНГ


Мавзуга оид