Спорт 394 27.04.2019 08:33:53

Шаҳрам Ғиёсов WBA Intercontinental чемпионлик камарини қўлга киритди

Шаҳрам Ғиёсов WBA Intercontinental чемпионлик камарини қўлга киритди

АҚШнинг Калифорния штати Лос-Анжелес шаҳрида ташкил этилган профессионал бокс кечасида Олимпия ўйинларининг кумуш медали соҳибии Шаҳрам Ғиёсов рингга кўтарилди. Боксчимизнинг бу галги рақиби америкалик Эммануэль Тэйлор бўлди. Тейлор фаолияти давомида 26 маротаба рингга чиқиб, уларнинг 20 тасида ғолиб чиққан (14 та нокаут), 6 тасида ютқазган (1 нокаут)
Ob-Xavo_26_04_2019 (2).jpg Айтиш керакки, ўн раундлик жанг Шаҳрам учун жуда оғир ўтди. Кучли ва тажрибали рақиб Шаҳрамга жангни муддатидан аввал якунлаш имконини бермади.
photo_2019-04-24_21-15-19.jpg Якуний натижаларга кўра, Ғиёсов рақибидан 99:91, 99:91, 97:93 ҳисобида устун келиб, ғолиб бўлди.
56448991_432409164182324_1083621322522624000_n.jpg Бу ғалаба Шаҳрам Ғиёсовга WBA Intercontinental чемпионлик камарини тақдим этди.


Бокс Шаҳрам Ғиёсов

Мавзуга оид