Ӯзбекча

    Ганира Пашаеванинг "Ўзбекистон қадам-бақадам" китоби нашр этилди

    30.08.2021

    3195
    Ганира Пашаеванинг "Ўзбекистон қадам-бақадам" китоби нашр этилди_image

    1 сентябрь  Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги куни муносабати билан Озарбайжон Миллий Мажлиси Маданият бўйича қўмита раиси ўринбосари Ганира Пашаеванинг "Ўзбекистон босқичма-босқич" китоби чоп этилди.

    Муаллифнинг таъкидлашича, китобнинг асосий қисми Ўзбекистонга қилган сафарларидан олинган таассуротлар асосида ёзилган бўлиб, нашр қардош мамлакат, Марказий Осиёнинг, туркий дунёнинг ўз қадимий тарихи, бой маданиятига эга бўлган ўлкаси - Ўзбекистон ҳақида батафсил маълумот манбаидир.

    Нашр маслаҳатчилари Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ҳусайн Гулиев ва Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказининг  директори Самир Аббосов.

    Китоблар тўплами Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази томонидан кутубхоналарга, олий мактабларга, шунингдек, ушбу мамлакат давлат ва ҳукумат раҳбарларига тақдим этилди. Бу ҳақдаги келишувга шу йилнинг 23 август куни Озарбайжон Миллий Мажлиси Маданият бўйича қўмитасида раис Ганира Пашаева ҳамда Озарбайжон Маданият Маркази директори Самир Аббосов ўртасидаги учрашув чоғида эришилди.

    Китобда Ўзбекистон Республикаси, ўлка учун Туркий Кенгашнинг 7-саммити билан бошланган давр, Ўзбекистон ва Озарбайжон муносабатлари, Ўзбекистонда Озарбайжон маданиятини кенг тарғиб қилувчи Озарбайжон Маданият Маркази,  Ўзбекистон маданияти, адабиёти, шаҳарлари, урф-одатлари ва анъаналарини, мамлакатнинг сайёҳлик ва диний марказлари, Ўзбекистонда танилган озарбайжонлар, Ганира Пашаеванинг Ўзбекистонга сафари акс эттирилган. Китобда Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари, уларнинг муҳташам тарихий обидалари, шахслари ҳақида кенг маълумотлар берилган.

    /media/in_content_images/3_Ec9tbTu.jpg_image

    Нашрда Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги юқори даражадаги муносабатлар, стратегик ҳамкорлик, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўртасидаги учрашувлар ўз аксини топган.

    Нашрни илк бор Озарбайжон Маданият Маркази директори Самир Аббосов Ўзбекистоннинг миллатлараро муносабатлар ва хорижий давлатлар билан дўстона алоқалар бўйича Қўмитаси раиси Рустамбек Қурбоновга совға қилди.

    Ўзбекистон

    Тавсия этилади

    Ҳаммасини кўриш
    Матбуот хизмати
    /media/main_images/%D1%9E%D0%B7%D0%B1%D0%B5%D0%BA%D0%BD%D0%B5%D1%84%D1%82%D0%B3%D0%B0%D0%B7.jpeg_image

    18.10.2021

    195

    “Ўзбекнефтгаз”: Газлида дизель ёқилғисини ўғирламоқчи бўлганликда гумон қилинган фуқаро ушланди (Фото)

    Жорий йилнинг 17 октябрь куни тахминан соат 23:00 да “Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва га қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Ҳожиказган-Қумли-Чақақум” газоконденсат қувурлари автойўналиши атрофида Миллий гвардия қўриқлаш хизмати ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги тезкор тадбир ўтказилган.

    Матбуот хизмати
    /media/main_images/00_gEKpbVv.jpg_image

    18.10.2021

    118

    Ўтган 5 йил давомида ажралиш ёқасига келиб қолган 53 мингдан зиёд оила яраштирилди

    Бугун 18 октябрь куни Ёшлар ижод саройида ташкил этилган ЎзЭОАВМАнинг Халқаро Медиа ҳоллида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва нодавлат-нотижорат ташкилотлари раҳбарияти, шунингдек, фуқаролар йиғини ходимларининг хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар билан мулоқот ташкил этилди.

    Матбуот хизмати
    /media/main_images/ekolog.jpg_image

    18.10.2021

    133

    Халқаро медиа ҳоллда Ўзбекистон Экологик партияси томонидан давра суҳбати бўлиб ўтди

    Бугун 18 октябрь куни Халқаро Медиа ҳоллда Ўзбекистон Экологик партияси томонидан нодавлат ва давлат оммавий ахборот воситалари, телерадиоканаллар, веб сайтлар вакиллари, журналист ҳамда блогерларга ўз сайловолди ташвиқот-тарғибот тадбирларини намойиш қилиш бўйича давра суҳбати ўтказилди.

    Матбуот хизмати
    /media/main_images/%D2%9B.jpg_image

    18.10.2021

    127

    Ўзбекгидроэнерго халқаро кредит рейтинг даражасига кўтарилди

    “Ўзбекгидроэнерго” АЖ жаҳонда етакчи “учлик” рейтинг агентликларидан бири ҳисобланган “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлигининг “BB-” барқарор халқаро кредит рейтингини қўлга киритди.

    Матбуот хизмати
    /media/main_images/choy.JPG_image

    17.10.2021

    549

    Тошкент давлат аграр университети чой етиштириш борасида Япония университетлари билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда

    Чой совуқда иситадиган, иссиқда эса тетиклаштирувчи мазали ичимлик, ҳақиқий доридир.

    Матбуот хизмати
    /media/main_images/%D0%BA%D0%B8%D0%BD%D0%B5%D0%BC%D0%B0%D1%82%D0%B0%D0%B3%D1%80%D0%B0%D1%84%D0%B8%D1%8F.jpg_image

    16.10.2021

    213

    "Тутқунлик" бадиий фильмининг миллий намойиши бўлиб ўтади

    Мамлакатимизнинг бир қатор телеканалларида Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги томонидан Давлат хавфсизлик хизмати кўмагида  суратга олинган “Тутқунлик” бадиий фильмининг миллий намойиши бўлиб ўтади.