Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши сессияси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг Қарорига зид равишда ташкил этилган

17.05.2021

1155
Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши сессияси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг Қарорига зид равишда ташкил этилган_image

Бугун, яъни 2021 йил 17 май куни Андижон шаҳар Кенгашининг навбатдаги сесияси бўлиб ўтди. Аммо ушбу сессия доимгидан ноодатийроқ бўлди. Нега десангиз бугунги сессияда очиқ ошкоралик кўринмади. Сессияни ўзида қонун бузилишини билиб турган бўлсакда, аммо эшикни тагидан бундай бўлишини кутмагандик. Яхши сюрприз бўлмасада, кутилмаган ҳолат қилишни уддалай олишди.

Сессия кун тартибига ягона масала ҳокимнинг ноқонуний қарорларига қарши чиқаётган ва Андижон шаҳар прокурорини аттестациядан ўтказишни талаб қилган депутатни дахлсизлик ҳуқуқдан маҳрум қилиш эди.

Балким шу муносабат билан у дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинди?..

Бугунги сессия кун тартибидаги масала “муҳокамаси” ўша аттестациядан ўтилиши талаб қилинган Aндижон шаҳар прокурори томонидан киритилган 2021 йил 6 майдаги тақдимнома бўлди. 

Шаҳар прокурорининг тақдимномасида ижтимоий тармоқларда Бош прокурордан Aндижондаги "Ер сотиш синдроми" юзасидан текшириш ўтказишни, Президент ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига нисбатан зид қарор қабул қилаётган масъулларга жавобгарлик масаласини кўриб чиқишни сўраган шаҳар Кенгаши депутати Ш.Каримовни даҳлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги масалани дарҳол кўриб чиқиш сўралган эди. 

Муҳокама су́зини қўштирноққа олишимнинг сабаби мазкур масала бир томонлама кўрилиб, афсуски унинг ғайриқонунийлиги ва сессия ўтказилиши тартиби ҳам амалдаги қонунларга зидлигини билиб турган (балки тааллуқли қонун нормаларини умуман БИЛМАГАН) кўпчилик депутатлар Андижон шаҳар ҳокими бошчилигида Халқ манфаатлари учун курашган ДЕПУТАТНИ даҳлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишди.

Қуйидаги асосларга кўра бугунги бўлиб ўтган сессия ноқонуний деб ҳисоблайман.

- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 30 декабрдаги 154-II-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий регламенти”нинг

- 11-моддасидага зид тарзда прокурор тақдимномаси дастлаб "Регламент ва депутатлик одоби" масалалари бўйича доимий комиссия томонидан кўриб чиқилмади.
- 12-моддасига зид тарзда Кенгаш депутатларига танишиб чиқиш учун тегишли ҳужжатлар тақдим эътилмади. Сессия очиқ ошкора ўтказилмади ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳокимлик мажлислар залига киритилмади.

Ўз ўрнида савол туғилади: Ўзбекистонда Сессия кун тартибида қонун бузилиши ҳолатлари қачонгача давом этаверади?

Ҳурматли!.. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси СЕНАТИ РАИСИ Нарбаева Танзила Камаловна, наҳотки шаҳар Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Мамлакатимиз Президенти Фармон ва қарорлари, Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига зид бўлган қарорларни қабул қилаётган масъулларга нисбатан ҳеч қандай муносабат билдирилмаса ёки уларга чоралар кўрилмаса?

Афсуски оҳирги вақтларда Андижон шаҳар масъулларининг хатти - ҳаракатлари Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг: “Давлат ва жамият бошқарувида, кундалик фаолиятимизда очиқлик ва ошкоралик тамойилларини кучайтириш мақсадида биз фуқароларнинг сўз эркинлиги, ахборот олиш ва тарқатишга оид конституциявий норманинг ижросини амалда тўлиқ таъминлашимиз зарур” деган фикирларига мутлақо тескари тарзда амалга оширилмоқда...

Азиз сайловчилар!.. Биз кимнингдур қоралаш ёки оқлаш фикридан йироқмиз! Биз ҳар қандай ҳолатда амалдаги қонунларда белгиланган устувор, яъни адолат, очиқлик (ошкоралик), масъулларнинг мансабидан фойдаланган тазиқларсиз, халқ вакиллари халқимизнинг хоҳиш иродаси тамоиллари (принциплари) асосида ишларни кўрилиши ва бажарилиши тарафдоримиз. 

Биз депутатларни халқ сайлади (аслида шундай бўлиши керак) ҳокимлар эмас. Ва фаолиятимизга ҳам фақат ва фақат халқ баҳо берсин (валломатлар эмас).

Сайдали Мухторалиев
ҳуқуқшунос

Депутат

Тавсия этилади

Ҳаммасини корищ
Андижон
/media/main_images/ad0211f3f61787589a0e0fd69a6a214d.jpeg_image

12.06.2021

368

Андижон, Жиззах ва Навоий. Ер сотиш билан боғлиқ фирибгарликлар давом этади

Избоскан туманида фермер хўжалигининг ерини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди. Куни – кеча эса, Навоий вилоятининг иккита ҳудудида ер сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқлангани хабар қилинган эди. Бу ҳали ҳаммаси эмас, Жиззахда ҳам деярди худди шундай ҳолат рўй берган, яъни Жиззах шаҳар ҳокимининг қарорига келтирилган протестни бекор қилдирмоқчи бўлган фирибгар ушланган.

Андижон
/media/main_images/Genprokuratura-uz.jpg_image

31.05.2021

663

Андижонда жойнамоз устидаги қайнона келини томонидан ўлдирилмаган

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида келин қайнонасини жойнамоз устида кетмон билан чопиб ўлдиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бош прокуратура ушбу ҳолат юзасидан баъзи маълумотларни баён қилди.

Андижон
/media/main_images/df08f3316ac24eb65746e4415b439ca80529.jpg_image

29.05.2021

480

"Андижондаги 5 ойлик келинни ҳеч ким зўрламаган" - ИИБ

Ўтказилган тергов ҳаракатлари давомида жабрланувчи О.О. маълум қилган беш нафар шахслар воқеа содир бўлган куни ҳодиса жойида, яъни жабрланувчи О.О.га тегишли бўлган дала шийпонида умуман бўлмаганликлари аниқланган.

Андижон
/media/main_images/3a30ef25d594016f578eb623ea6ea6de.png_image

27.05.2021

144

Порахўр қўлга олинди. Унга 3 йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди

8-февраль куни Департаментнинг Қува туман бўлими ходимлари, ДХХ Фарғона вилоят бошқармаси Қува туман бўлинмаси ходимлари ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Асака туманидаги 25-сонли давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида гуруҳ тарбиячиси вазифасида ишловчи Тойбўтаев Роззоқовадан 950 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ҳодиса жойида ашёвий далиллар билан ушланган.

Андижон
/media/main_images/c90748fa-b216-11ea-953d-a7ecc5cbd229_image_hires_191324.jpeg_image

24.05.2021

634

Андижон вилояти прокуратураси 5 ойлик келиннинг зўрланиши бўйича турли асоссиз хабарларни тарқатмасликка чақирди

Андижон вилояти прокуратураси ижтимоий тармоқларда Андижонда 5 ойлик келиннинг зўрланиши билан боғлиқ эълон қилинаётган хабарлар юзасидан расмий баёнот берди.

Андижон
/media/main_images/14052292-1-800x426.jpg_image

16.05.2021

2147

Aндижонда 5 ойлик келинчакнинг зўрлангани ҳақидаги воқеа бўйича суриштирув бошланди

Ижтимоий тармоқларда бир неча номаълум эркак Андижонда келинчакнинг номусига теккани, ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўрганилмаётгани ҳақидаги видеолавҳа тарқади.