Ӯзбекча

    Нур-Cултонда Нурсултон Назарбоевга ҳайкал ўрнатилди

    03.07.2021

    346
    Нур-Cултонда Нурсултон Назарбоевга ҳайкал ўрнатилди_image

    Қозоғистон Республикасининг пойтахти Нур-Султон шаҳрининг янги боғида Қозоғистоннинг биринчи президенти, миллат лидери Нурсултон Назарбоевга ёдгорлик мажмуаси очилди.

    Маросимда мамлакат президенти Қосим-Жомарт Токаев иштирок этди, деб хабар берди президент матбуот хизмати.

    Аввалроқ 2020 йилнинг июль ойида Нур-Султондаги Миллий мудофаа университетида Назарбоевга ёдгорлик ўрнатилган эди.

    Маълумот ўрнида айтиш керакки, 2019 йил март ойида Қозоғистон пойтахти расман Нур-Султон деб ўзгартирилди. Дастлаб, 1830 йилда казаклар турар жойи сифатида ташкил этилган шаҳар Акмолинск деб номланган. 1961 йилда у Целиноград деб ўзгартирилди. 1992-1998 йилларда шаҳар Оқмола деб номланди.

    1997 йил декабрида Назарбоевнинг ташаббуси билан Қозоғистон пойтахти Олма-Отадан Оқмолага кўчирилди. 1998 йил май ойида эса Остона (қозоқ тилидан "пойтахт" деб таржима қилинган) деб ўзгартирилди.

    Қозоғистон

    Тавсия этилади

    Ҳаммасини кўриш
    Маданият
    /media/main_images/fes.jpg_image

    12.09.2021

    548

    Ўзбекистонда Маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтади

    Бугун "Ўзбекфильм" киноконцернида 13-21 сентябрь кунлари Тошкент, Хива ва Нукус шаҳарларида ўтказиладиган маданий мерос ҳафталиги олди матбуот анжумани ташкил этилди.

    Маданият
    /media/main_images/1052133708.jpg_image

    06.08.2021

    2621

    Лола Каримова: “Ёмон иш қиладиларми, шарманда бўладиларми ёки ўзларини муносиб равишда тутадиларми - бу фақат уларнинг ишлари ва ҳуқуқларидир!”

    Лола Каримова қизи ва куёвининг тармоқдаги бепарда расми ва унинг муҳокамасига муносабат билдирди.

    Маданият
    /media/main_images/photo_2021-07-30_15-41-19.jpg_image

    02.08.2021

    521

    Журналист Абдукарим Мирзаев оқланди. Шубҳа-гумонлар исботини топмади

    Айни пайтда Туркия Республикасида яшаб ижод қилаётган таниқли ўзбекистонлик журналист Абдукарим Мирзаевга нисбатан гумонларнинг ҳеч бири тасдиқланмаган. Бу ҳақида журналист 2 август куни M-Factor каналида намойиш этилган интервьюсида маълум қилди.

    Маданият
    /media/main_images/17390140.jpg_image

    09.07.2021

    1222

    Россиялик хонанда МакSим оғир аҳволда. У ҳаёт учун курашмоқда

    Бир қатор рус нашрларидан таниқли россиялик қўшиқчи МакSимнинг шифохонада экани ҳақида маълумотлар тарқади.

    Маданият
    /media/main_images/tramp.jpg_image

    14.06.2021

    403

    Дональд Трамп 75 ёшга тўлди

    AҚШнинг 45-президенти Дональд Трамп бугун 75 ёшга тўлди.

    Маданият
    /media/main_images/mualliflik.jpeg_image

    23.04.2021

    20

    23 апрель—Бутунжаҳон китоб ва муаллифлик ҳуқуқи куни

    Бу кунни нишонлаш тўғрисида 1995 йил октябрь-ноябрь ойларида бўлиб ўтган ЮНЕСКО Бош конференциясида қарор қабул қилинган.