Жаҳон 352 20.11.2019 14:58:43

Қозоғистонлик шифокор ноқонуний ички орган трансплантациясида айбланган. Донорлар орасида ўзбекистонликлар бор

Қозоғистонлик шифокор ноқонуний ички орган трансплантациясида айбланган. Донорлар орасида ўзбекистонликлар бор

Чимкент шаҳар клиник касалхонасининг бош шифокори Aблай Донбай инсон аъзоларини ноқонуний трансплантацияси билан шуғулланганликда айбланиб, ҳибсга олинган. Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Tергов маълумотларига кўра, 2017-2018-йилларда Қозоғистон ҳудудида чет эл фуқаролари томонидан ташкил этилган инсон аъзоларини трансплантация қилиш бўйича жиноий гуруҳ фаолият юритган.

“Донорлар сифатида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Украина фуқаролари жалб қилинган, улар оғир молиявий аҳволи туфайли буйракларини сотишга мажбур бўлишган ва қабул қилувчилар хорижий давлатларнинг, асосан Исроилнинг бадавлат фуқаролари бўлган”, — дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, трансплантация бўйича шифокор ва жиноий гуруҳ аъзоси бўлган Қирғизистон фуқароси қўлга олинган.


Мавзуга оид