Жаҳон 783 10.07.2019 18:34:16

Ямандаги зиддият: 6 яшар қизалоқ Юсра ҳаётини шифокорлар сақлаб қолган бўлса-да...

Ямандаги зиддият: 6 яшар қизалоқ Юсра ҳаётини шифокорлар сақлаб қолган бўлса-да...

BBC мухбирлари қуролли зиддиятлар исканжасида қолган Яманда Юсра ва унинг оиласи билан октябрь ойида учрашган эди. Ўша пайт қизалоқнинг чап кўзида хавфли ўсимта пайдо бўлган, аммо унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳеч қандай амалий ёрдамнинг имкони йўқ эди.

BBC Юрса соғлиғи борасида хабар бергач, бир қанча ташкилотлар уни Иорданияда жойлашган Қирол Ҳусайн саратон марказига олиб келадилар. Қизалоққа бу ерда протез кўз қўйилди ва у саратон хавфидан озод бўлди. Аммо шифокорлар унинг нотинч Яманда олиши керак бўлган муолажаларидан хавотирда эканлигини, айтишмоқда.

Кўз жарроҳи Ёқуб Юсуф Ямандаги муаммоларга тезда барҳам берилиши ва қизалоқ ўз давлатида ҳам тиббий муолажа олишидан умидворлигини билдирди.

Юсра эндиликда жанг майдонига айланган Яманга қайтади ва жон сақлаб қолиш учун оиласи билан биргаликда ҳар куни курашади!


Яман Юсра

Мавзуга оид