Минбар 337 06.11.2019 17:10:06

"Ўз автомобилимни ўзим ижарага олиб, таксистлик қилишим керак экан..."

"Ўз автомобилимни ўзим ижарага олиб, таксистлик қилишим керак экан..."

Ижтимоий тармоқларда Raisbuva номи билан танилган саҳифада канал мухлисидан юборилган қизиқарли мактуб эълон қилинди. Унда ўз автомобилида расман рўйхатдан ўтиб, таксичилик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаронинг саргузаштлари акс этган. У бу йўлда дуч келган сарсонгарчилик ва мантиқсиз талаблардан беихтиёр кулгингиз келади. Завқли ҳикояни ўқиб кўринг-а!

"Ўзингнинг автомобилингни ўзинг ижара олиб, таксистлик билан шуғуллансанг, жуда алам қиларкан

Гап шундаки, енгил автомошинам билан қонуний киракашлик қилиш мақсадида йўлловчи ташишга рухсат берувчи уюшмага бордим. Уюшмага аъзо бўлишим учун қандай хужжатлар қилишим кераклигини ўргандим.

1. Автомошинамни уюшмага ижарага берганимни нотариус орқали тасдиқлаб беришим керак экан. Нотариус тасдиқлаб бергани учун 430.000 минг сўм харажати ўз чўнтагимдан тўлар эканман.

2. Автомошинамни сариқ ранга бўяшим керак экан. Усто хаққи хаммаси ўзимдан 1.000.000 сўм.

3. МРОдан уюшмани давлат рақамини ва тех паспортини олишим керак экан. Бу учун 700.000 сўм тўлашим керак.

4. Транспорт вазирлиги аризамни кўриб чиқиши учун 223.000 сўм тўлов қилишим керак экан.

5. Республика бўйича енгил автомошинада йўлловчи ташиш учун бир йиллик лицензияга 669.000 сўм тўлашим керак экан.

6. Автомобиль Мажбурий суғуртаси 44.000 минг сўмга ўзим олишим керак.

7. Йўлловчиларни ташиш суғуртасини 661.000 сўм ўзим олишим керак.

8. Шашка, наклейка, яшил чироқ, таксометр 4.500.000-5.000.000 млн сўм атрофида бўлади. Шуларни хам ўзим олишим керак экан.

Юқоридаги тўловларни амалга ошириб бўлганимдан сўнг, уюшмани аъзосига айланаман. Ундан кейин уюшмага хар ойда 1.000.000 сўмдан бериб борарканман. Уюшмадан хеч қандай ёрдам йўқ, фақат мехнат дафтарчамга иш стажи ёзиларкан. Мана амалдорлар нимани ўйлаб топишган. Офарин!

Хозирда иш танқислиги учун кўп одамлар ўзини киракашликка урган. Шу вазиятни билиб турган амалдорлар халқни баттар эзиб нимага эришмоқчи? Киракашлик билан шуғулланувчи шахсларга олдингидек ЯТТни қўлласа бўлади-ку?! Нима кераги бор тирикчилиги шундан бўлган. Мана масалан қўшни Қозоғистонда киракашлик билан шуғулланиш учун ЯТТ рухсатномаси мини маркетларда сотилади, сотиб олиб, қонуний ишлаб юравергин, мархамат. Бизда эса бари #манасангаўшакайф!"


Мавзуга оид