Минбар 298 05.11.2019 10:46:28

Почтадаги саргузашт

Почтадаги саргузашт

Кеча почтага посилкани олиб кетиш учун бордим.

Паспортимни битта ойнада бердим, қоғозларга имзо қўйдим, бошқасида етказиб бериш учун пул тўлашимни сўрашди. Тушликдан қайтишларини кутдим. Тўладим. Тўлов квитанциясини бериш учун бошқа ойнага йўналтиришди. Бордим. Сақлаш хизмати учун ҳам пул тўлашимни сўрашди. Тўладим. Буюртмаларни олдим. Лекин матн бу ҳақда эмас.

Тушликдан қайтиб келишларини кутиб турганимда, иккита турист турганини ва Англияга посилкани юбормоқчи эканликларини тушунтиришга ҳаракат қилаётганларини кўрдим. Табиийки, уларни ҳеч ким тушунмаяпти. Почтада ҳеч ким инглиз тилида гапирмайди.

Уларнинг олдига бордим, нима бўлганини сўрадим. Улар ўз чодирларини Англияга қайтариш кераклигини, энди бу буюмла керак эмаслиги ва қўшимча жой эгаллашини айтишди. Ҳа-да фотокамераларини юборишмоқчи эди. Бу яхши фикр эмаслигини айтдим.

Ҳаммасини ходимларга айтдим, улар тўлдириш учун учта қоғоз беришди. Ҳеч бир жойида инглиз тили йўқ. Фақат ўзбек ва рус тилларида. "Қандай тўлдиришади?" деб сўрасам, "Сиз уларни уларга таржима қилинг, ва илтимос, улар тўловни амалга оширгунча кетманг."

Сайёҳлар уларга вақт сарфламаслигимни сўрашди, лекин кетсам, уларга ҳеч ким ёрдам бермаслигини тушуниб тургандим. Тўлов қилишни “МasterCard” орқали амалга оширишмоқчи экан. Табиийки, фақат нақд пул ёки “UZcard” орқали мумкин. Ҳеч кимнинг калласига мамлакатнинг асосий почта бўлимига банкомат ўрнатиш фикри келмаган. Нақд пул излаб кетди бир сайёҳ. Шу пайтда посилкалар қопга ўралган, қўлга тикилиб ва иссиқ муҳр босилаётганини кўрган жўнатувчи ҳайрон қолиб: "Улар ҳар бир посилкани эҳтиёткорлик билан йиғиб, қўлда тикишадими? Ажойиб! " Қироллар муҳрларига ўхшаган пломбаларни расмга олиши. Мен ҳазиллашиб “XVII асрга хуш келибсиз” дедим. Кулдик. Уларга қопни беришди. Энди унда "Қаердан" ва "Қаерга"ни ёзиш керак. Ёздик. Нақд пул олиб келишди. Тўладик.

Улар тўловни амалга ошираётганда, бир қария аёл менга мурожаат қилди, у кишидан адресат ва жўнатувчини лотин ҳарфлари билан ёзишни талаб қилишган экан. Табиийки, у киши лотин алифбосини билмайди. Ҳеч ким ёрдам бермоқчи ҳам эмас. Биргалашиб ёздик.

Ёрдам учун сарфлаган 2 соат вақтимга ачинмайман. Аммо мен у ерда бўлмаслигим мумкин. Уларга ким ёрдам берарди?

Энди савол туғилади: нега оддий инглиз тилидаги қўлланма йўқ? Бунга кўп пул кетадими? Бир марта таржимонга 100 минг сўм берсангиз таржима қилиб беради. Қолган ишни принтер қилади.

Нима учун инглиз тилини биладиган ҳеч ким йўқлигини сўрамоқчи эдим-у, почта ходимларининг ойлик миқдорини эсладим.

Халқаро терминал, банкомат... Ахир, буларнинг барчаси кўп ақл ва пул талаб қилмайди. Бу элементар нарсалар-ку...

Бир йил олдин, Почтага Эвгений Биргер деган фирибгарнинг бош директори қилиб тайинлашди. У йил давомида 3,2 миллион доллар зарар келтирди. Агар инглиз тилида оддий бланка бўлмаса, бу пуллар қаерда сарфланган?

Биз буларнинг барига нима айбимиз учун лойиқ эканлигимизни чин дилдан

Умид ҒАФУРОВ,
Блогер


Мавзуга оид