Лойиҳалар 101 02.11.2019 10:06:13

“Мафтункор ранглар дунёси” — ҳеч кимнинг имконияти чекланган эмас

“Мафтункор ранглар дунёси” — ҳеч кимнинг имконияти чекланган эмас

Айни пайтда Ёшлар ижод саройида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан “Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳаси доирасида Ўзбекистон ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда 7 ёшдан 17 ёшгача ногиронлиги бўлган иқтидорли ёшлар ўртасида расм чизиш бўйича республика кўрик танлови бўлиб ўтмоқда.

Унда ҳудудларда ўтказилган танловларда ғолиб бўлган имконияти чекланган болалар томонидан яратилган санъат асарларининг кўргазмаси ҳам ташкил қилинган.

photo_2019-11-02_11-00-16.jpg

Айтиш лозимки, танловда ҳеч ким иккинчи ва учинчи ўринни эгалламайди. болаларнинг ҳаётга бўлган қизиқишлари юқори даражада экани, бу борада бошқаларга ўрнак бўла олиши учун уларнинг барчаси 1-даражали диплом билан тақдирланади.

Маълумот ўрнида, ушбу лойиҳа 2018 йилдан бери ўтказилади.


Мавзуга оид