Лойиҳалар 183 29.10.2019 18:14:29

Нега ҳамон рахит касаллиги суяклар кемирувчиси бўлиб қолмоқда?

Нега ҳамон рахит касаллиги суяклар кемирувчиси бўлиб қолмоқда?

Маълумотларга қараганда, юртимизда икки ёшгача бўлган болаларнинг 80 фоизи рахит касаллигига чалинган. Мазкур хасталикнинг келиб чиқиши, ривожланиши олдини олиш чоралари хусусида Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бош болалар гастрентологи, тиббиёт фанлари доктори Зулхумор Умарназарованинг тавсиялари билан танишдик.

“Рахит оддий суяклар билан боғлиқ хасталик эмас...”
Мутахаcсиснинг фикрича, рахитнинг келиб чиқишига организмда “Д” витаминининг етишмаслиги билан бир қаторда фосфор, калцийнинг камайиши, моддалар алмашинувининг бузилиши сабаб бўлади. Рахитга чалинган беморларда ҳатто, енгил шамоллаш ҳам оғир кечиши мумкин. Ушбу касаллик айниқса, кичик ёшдаги болаларда кўп учрайди. Бу касаллик билан туғилган болалар дастлаб кўп терлайди. Сочи тўкила бошлайди. Бундай холат ҳали бир ёшга тўлмаган болаларда кузатилади. Кўпчилик бунга “ҳасип солди” маросимига хос аломат сифатида қарайди. Аслида ундай эмас. Бу рахитнинг илк кўзга кўринган белгисидир. Бундан ташқари, болада уйқусизлик, безовталаниш, чўчиб уйғониб кетиш ҳолатлари кўп кузатилади. Боланинг териси ола була, яъни мармарга ўхшаган бўлиб қолади. Касалликнинг ўрта белгиси кузатиладиган ҳолатлар: Бунда боланинг пешона суяги олдинга чиқиб қолади, қовурға суякларининг пастки томони кенгайиб, кўтарилиб қолади. Бола ҳатто, ўз гавдасини ҳам кўтара олмайди, бунинг натижасида умуртқа поғонаси қийшаяди. Бола кеч юради.
photo_2019-10-29_15-20-58.jpg  “Рахит, айниқса, қизлар учун хавфли...”
Ушбу касаллик қизларда оғир асоратлар қолдиради. Яъни рахит қизлар организмида чаноқ(тази) суягининг овалсимон бўлиб ривожланишига олиб келади. Бунинг оқибатида аёллар туғруқ жараёнида қийналади. Кесарча кесиш усули билан болани дунёга келтиришга мажбур бўлишади. Ачинарлиси, бола ҳам туғма рахитга айланади. Шунингдек, аёллар ўз вақтида даволанмаса, ушбу касаллик ҳатто, кўкрак саратонига ҳам олиб келиши мумкин.

Туғма рахит кузатилмаслиги учун ҳомиладор аёллар ҳомила 26 ҳафталигидан бошлаб “Д” витаминини қабул қилиши керак. Овқатланиш рационида балиқ, гўшт, пишлоқ, творог, ҳўл мевалар бўлиши лозим. Бир кунда 120 граммдан кам бўлмаган миқдорда гўшт истеъмол қилиши муҳим ҳисобланади.
CHetki-i-brasletyi.jpg Витамин “Д” бизга нима учун керак?
Рахитнинг олдини олиш ва даволашда, айниқса, “Д” витаминини кўпроқ қабул қилиш тавсия этилади. Инсонда 35 та организм бўлса, уларнинг барчасида ушбу витаминга нисбатан “рецептор” мавжуд. Мазкур рецепторларга витамин “Д” ёпишиши керак. Агар витамин етиб бормаса, мазкур органлар бўшаб қолади ва касаллик вужудга келади ва организм бошқа дардларга ҳам мойил бўлиб қолади. Шунинг учун ҳам ушбу моддани доимий қабул қилиш организмга кони фойда. Ҳозирги вақтда унга нафақат витамин, балки гормон сифатида ҳам қараляпти. Инсон организмида “Д”витаминга эҳтиёж ҳамма вақт бўлган. Профилактика ишларининг сустлиги боис олдинлари бунга енгил қараганмиз. Ҳолбуки, мазкур модда бугунги кунда рахитни бартараф этувчи асосий восита ҳисобланади. Айрим шифокорлар витамин “Д”ни фақат салқин кунларда қабул қилишни тавсия этади. Бу нотўғри. Ушбу гормонни ёзда ҳам қишда ҳам қабул қилиш керак. Витаминни бола туғилганидан икки ҳафта ўтгач, асосан, боланинг вазнига қараб, икки томчидан кам бўлмаган миқдорда бериб бориш шарт.

Ушбу витамин айниқса, бош мия, юрак қон-томирлари, жигар, ошқозоности тизимига фаоияти учун зарур. Рахитнинг олдини олишда қуёш нурларини ўзи камлик қилади. Фақат тери орқали ўтган витамин бугунги кунда етмаяпти. Албатта “Д” витаминини биргаликда қабул қилиш керак. Инсон организмида унинг 30нг дан 100нг гача бўлган кўрсаткичи норма ҳолатдир.

Қандли диабед касаллигини бошидан кечираётганлар “d” витаминини қабул қилишлари шарт. Бундан ташқари инсулът ва инфарктнинг олдини олишда ҳам ушбу модданинг хизмати беқиёс.
Krivyie-nogi-H.jpg “Рахитнинг олдини олиш ўзимизга боғлиқ”
Ҳозирда она сути билан озиқланган болаларда сунъий ва эрта овқатга ўтган болаларга нисбатан касалликнинг кучайиб кетиши ёки оғир даражада шаклланиши кам кузатилади. Болани йўргаклаб қўйиш ҳам унинг рахитга тезроқ чалинишига олиб келиши мумкин.
Ploskiy-zatyilok.jpg Ушбу касалликнинг олдини олиш ўзимизга боғлиқ, албатта. Бунда қуйидаги тавсиялардан қойдаланиш шарт: Боланинг хонаси ёруғ қуёш тушадиган бўлиши даркор; Болани камида олти ойгача она сути билан озиқлантириш; Эркин ҳолда қўйиш; Болани қўшимча овқатга ўтишда тўғри йўналтириш ва уларни вақтида овқатлантириш; Ҳар куни ёки тез-тез чўмилтириш; албатта витамин “Д”ни доимий бериб бориш рахит касаллигининг олдини олишда муҳим ҳисобланади.

Бугунги кунга қадар юртимизда касалликнинг оғир даражаси кузатилмаган.

Зарнигор АБДУВОҲИДОВА
cуҳбатлашди


Мавзуга оид