Сайлов-2019 74 03.12.2019 17:38:05

Қўқонда “Биргаликда биз кучмиз” шиори остида сайловолди тарғибот тадбири ўтказилди

Қўқонда “Биргаликда биз кучмиз” шиори остида сайловолди тарғибот тадбири ўтказилди

O‘zLiDeP Қўқон шаҳар Кенгаши томонидан ҳудуддаги Темирйўлчилар маданият саройида “Биргаликда биз кучмиз” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди. Бу ҳақида O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати хабар қилди.

Унда сўз олган партия Фарғона вилоят Кенгаши раис ўринбосари З.Собирова сайлов кампанияси сиёсий партиялар учун энг масъулиятли жараён ва муҳим синов эканлигини таъкидлади. Шунингдек, партия дастурида белгиланган муҳим вазифалар ҳақида иштирокчиларга маълумотлар берди.

“Партиямиз сайловолди дастурида “Ҳар бир оила – тадбиркор” деган олижаноб ғояни изчиллик билан ҳаётга татбиқ этиш, жамиятда фаол тадбиркорлик маданиятини шакллантириш, мактабдан бошлаб олий таълим муасассаларида ҳам тадбиркорлик дарсларини ўтиш, тўгараклар ташкил этишдек муҳим йўналишлар ўз ифодасини топган. Айниқса, Тадбиркорлар академиясини, соҳага қизиқаётган ёшлар учун эса консалтинг марказларини ташкил этиш ўрин олган”, – дейди З.Собирова.


Мавзуга оид