Суриштирув 336 26.11.2019 14:39:15

Келес шаҳарчасидаги Силга қарши кураш диспансерининг эгаси бор (экан)

Келес шаҳарчасидаги Силга қарши кураш диспансерининг эгаси бор (экан)

Хабарингиз бор, Human.uz ахборот портали Тошкент вилоятининг Келес шаҳарчасида жойлашган Силга қарши кураш диспансеридаги ҳолатлар акс этган мурожаатни эътиборингизга ҳавола этган ва бу борада Соғлиқни сақлаш вазирлигидан муносабат билдиришини сўраган эди.

Мазкур материал юзасидан бугун — 26 ноябрь куни Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси Силга қарши кураш диспансери босқичма-босқич таъмирланиши тўғрисида маълум қилди.

Унда айтилишича, вилоят Силга қарши кураш диспансерини таъмирлаш юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 февралдаги “Ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология ёрдами кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли вилоят Силга қарши кураш диспансери биноларини реконструкция қилиш учун Инвестиция дастури асосида 17 миллиард сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.

“Ҳозирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Тошкент вилоят Силга қарши кураш диспансери биноларини 2020 – 2021 йилларда Инвестиция дастури доирасида босқичма-босқич реконструкция қилиш ишлари режага киритилмоқда”, — дейилади бошқарма хабарида.


Мавзуга оид