Суриштирув 688 18.11.2019 16:11:37

Кўчада қолган оилага уй топилди, аммо...

Кўчада қолган оилага уй топилди, аммо...

Бир неча кун олдин ахборот порталимиз орқали самарқандлик, Феруза Нишонованинг 3 ёшли фарзанди билан кўчада тунаб юргани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур видеолавҳадан сўнг Нуробод туман ҳокимлиги таҳририятимизга расмий муносабат билдириб, бу оилага Нуробод тумани “Жом” маҳалласидан уй-жой ҳамда моддий ёрдам пули тайинланишини маълум қилди.
1031661453.jpg Жорий йилнинг 17 ноябрь куни Нуробод туман хотин-қизлар қўмитаси ходимлари ва маҳалла фаоллари Янгийўл тумани “Чортоқ” маҳалласига бу оилани Самарқанд вилоятига қайтариш мақсадида келди. Уларнинг сўзларига кўра Феруза Нишонова ва унинг оиласига туман ҳокимияти ва маҳалла томонидан бир неча бор уй-жой ажратилгани, ногиронлик учун нафақа пули мунтазам берилгани маълум бўлди.

Ҳозирда Тошкент шаҳридан уй-жой олишни мақсад қилган Феруза ва Зарина Нишонова Нуробод туман ҳокимлиги томонидан берилган уй-жой ва моддий ёрдам пулини рад этди.

Батафсил қуйида томоша қилишингиз мумкин.


Мавзуга оид