Суриштирув 454 17.11.2019 14:59:27

Кўп қаватли уйнинг ертўласида балиқ боқса бўладими?

Кўп қаватли уйнинг ертўласида балиқ боқса бўладими?

Human.uz таҳририятига Тошкент шаҳри Чилонзор тумани 3 мавзе 36 А уйда яшовчи фуқаролардан оммавий шикоят тарзидаги мурожаат келиб тушди.

Мурожаатга кўра, улар яшайдиган 36 А уйнинг ертўласи шу уйни қурган пудратчи ташкилот “Шарқ темир” МЧЖ томонидан шу ерда яшовчи аҳоли ихтиёрига берилмай келинмоқда.
012.jpg Таҳририят ходимлари, воқеа жойига бориб, ҳолатни ўрганди.

“Шарқ темир” ушбу уйнинг ертўласини тадбиркорларга сотганлиги аҳоли томонидан айтилмоқда. Ва сотиб юборилган ушбу жойда балиқ цехи фаолият олиб бормоқда. Қизиқ, аҳоли яшайдиган кўп қаватли уй ертўласида балиқ боқишни қандай тушуниш мумкин?!

Шу ерда яшовчилар умумий фойдаланиши учун берилиши керак бўлган ертўладан аҳоли фойдалана олмаётгани айтилган. Лекин бу ерни сотиш Олий Суд томонидан ноқонуний экани тасдиқланган.
photo_2019-11-17_13-07-39.jpg Бир неча бор мазкур ҳолат юзазидан тегишли давлат органларига мурожаатлар қилинган. Ҳатто Олий Суд томонидан бу масала аҳоли фойдасига ҳал қилинган.

Бироқ кейинчалик қурилиш ташкилотининг Олий Суд раисига мурожаатидан сўнг Олий Суд олдинги ўзи қабул қилган қарорини бекор қилган ва бу иш пудратчи ташкилот фойдасига ҳал қилиб берилган. Шундан кейин орадан бир ҳафта ўтгач фуқаролар Олий Суд раиси қабулида бўладилар. Олий Суд раиси бу масалани қайта ўрганиб чиқишини айтган.

Батафсил қуйида томоша қилинг!


Мавзуга оид