Суриштирув 340 18.10.2019 14:06:51

Депутат Кабул Дусов нега жанжаллашди? У вазиятга ойдинлик киритди

Депутат Кабул Дусов нега жанжаллашди? У вазиятга ойдинлик киритди

Ижтимоий тармоқларда “Миллий тикланиш” партияси Бўстонлиқ тумани Кенгаши депутати Кабул Дусов билан боғлиқ видеоёзувлар тарқалди. Унда депутатнинг бир неча фуқаролар билан тортишаётган ҳолати акс этганди. Кейинроқ бу ҳақида “Менинг юртим” телеканали ҳам лавҳа тайёрлади ва унда депутатнинг “Сиз журналистмисиз ёки ғийбатчими?" дегани кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Ана шу воқеалардан сўнг Human.uz журналисти Муслим Мирзажонов воқеага жойига чиқди. Суҳбат мобайнида тадбиркор вазиятга изоҳ берди.

“Тўғриси, бу ерда провокацион ҳолат бўлган. Кейин халқ билан жанжал бўлмади. 2-3 нафар менда шахсий ғарази бор одамлар йўл қурилишига ҳалақит бериб, видеога олиб, тарқатган. “Депутат ўзига йўл қурмоқчи”, деб урғулашлари ҳам мутлақо куракда турмайди. Бу ерда боғча ҳам йўқ.
file_5d1241992ab763.474715991561477529.png Биласизми, кўп қаватли уйда истиқомат қилувчи аҳоли “Маҳтумқули” кўчасига чиқиш айланма йўл орқали юришади. Кўпинча ёши катталар, қўшнилар “дом”га етиб олиш ёки кўчагача чиқиб олиш учун илтимос қилиб туришади, агар шу ердан ўтаётган бўлсам. Ўзим кўпи билан офисга ҳафтасига 2-3 марта келаман, холос. Мен учун унақа мураккаблик ҳам туғдирмайди, аслида. Ишонинг, мен шу ердан йўл очсак, одамларга қулай бўлади, яқин бўлади, деб ўйлаган эдим. Шу мақсадда аслида лойиҳада бўлган ва кейинчалик қандайдир сабаб билан очилмай қолган кўчани давом эттирмоқчи эдим. Бу учун ҳокимликдан ҳам, бошқа ташкилотлардан ҳам тегишли рухсатномаларни олдим. Лойиҳаларини тасдиқлатдим. Керакли техникалар билан иш бошлаганимизда эса 2-3 провокатор келиб, қаршилик қилди”, дейди К.Дусов.
photo_2019-10-18_11-17-11.jpg 153319_35fc15a877076673dcca5ad67e92.png “Нега улар билан қўпол муомалада бўлдингиз? Бу видеода яққол акс этган-ку”, деган саволга “Депутат ҳам, тадбиркор ҳам одам. Унда ҳам юрак, ҳиссиёт бор. Мен бу ҳақида маҳаллага хабар бердим, деярли ҳамма хурсанд бўлди, қўллаб-қувватлади. Ўша куни 3 соат оғир-босиқлик билан ўша қаршилик қилаётганларга тушунтирдим, ҳужжатларни кўрсатдим. Йўқ, уларни тушунишни истамади. Биттаси офисингни ҳужжатини, ўзингни ҳужжатингни кўрсат,” деди. Шу учун «Сен ўзинг кимсан, сенга ҳужжатимни кўрсатаман», дедим. Тўғриси, бу вазиятда ҳар қандай одам ўзини босиб туролмаса керак”, дейди.

Суҳбат чоғида депутат К.Дусов айрим журналистларнинг иш услуби ва этикасини танқид қилди. Жумладан, воқеани охиригача ўрганмай, бир ёқлама ва контекстдан юлиб олинган гаплар билан лавҳа тайёрлаган “Менинг юртим” телеканали мухбирининг ҳам ҳурматсизлик қилганини таъкидлади ва бу учун керакли органларга шикоят қилишини билдирди.
aba63b29-ffc1-3852-25b1-a34396881103.jpg “Қаршилик хануз давом этмоқда. Айримлар йўл қурилишига қарши. Давом эттирасизми?”, деган саволимизга “Ҳа, давом эттираман. Мен бошлаган ишимни охиригача етказиб қўйишга одатланганман, ” дея жавоб қилди.
photo_2019-10-17_19-00-34.jpg Тадбиркор суҳбат чоғида мазкур келишмовчилик келиб чиққан пайт ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини чақиргани, бироқ улар бу вазиятда аёллар ҳам борлиги сабаб, аралашишга иккиланганини айтади. “Биз гендер тенглиги ҳақида бутун дунёга эълон қиляпмиз. Шу учун ҳаракат қиляпмиз. Лекин тартибни сақлашга масъул шахслар “аёллар бор экан, гап кўпаяди”, деб аралашишни истамади. Бу қанақаси? Қонун ҳаммага бирдек бўлиши керак эмасми?”, дейди у.

СУҲБАТНИ ҚУЙИДА БАТАФСИЛ ТОМОША ҚИЛИНГ!


Мавзуга оид