Ўзбекистон 234 03.12.2019 19:18:14

Газ тўлдириш шохобчалари газ таъминоти корхонасига 30,4 миллиард сўм зарар етказгани аниқланди

Газ тўлдириш шохобчалари газ таъминоти корхонасига 30,4 миллиард сўм зарар етказгани аниқланди

Жорий йилнинг 22 ноябрь кунидан 1 декабргача Ўзнефтгазинспекция, Мажбурий ижро бюроси ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ходимлари ва “Ўзстандарт” агентлиги мутахассислари ҳамкорликда Республикадаги 72 та Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобча(АГТКШ)да табиий газни қабул қилиш ҳолати бўйича ўрганиш ўтказишган. Бу ҳақида Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда ёзилишича, ўрганишлар давомида 16 та корхона томонидан газ ҳисоблаш ускунасига (Автопилот ва Автопилот про) ташқи таъсир кўрсатилганлиги натижасида Газ таъминоти корхонасига жами 30 млрд 441 млн сўм зарар келтирилгани аниқланган. 

Жумладан, Янгийўл туманида жойлашган “Юксак самара метан газ” МЧЖ томонидан газ ҳисоблаш ускунасига колибровка кўрсаткичларига ўзгартириш киритилганлиги натижасида ускуна табиий газ сарфини кам кўрсатишига олиб келган. Ушбу корхонага жами 1 267,2 минг метр куб (1 млрд 267 млн сўм) қайта ҳисоб – китоб қилинган.

“Равнак газ метан сервис” МЧЖ томонидан газ ҳисоблаш ускунасига колибровка кўрсаткичларига ўзгартириш киритилганлиги натижасида ускуна табиий газ сарфини кам кўрсатишига олиб келган. Ушбу корхонага жами 979,2 минг метр куб (979 млн 200 минг сўм) қайта ҳисоб – китоб қилинган.

“Хамкор газ сервис” МЧЖ томонидан газ ҳисоблаш ускунасига колибровка кўрсаткичларига ўзгартириш киритилганлиги натижасида ускуна табиий газ сарфини кам кўрсатишига олиб келган. Ушбу корхонага жами 1 008,0 минг метр куб (1 млрд 8 млн сўм) қайта ҳисоб – китоб қилинган.

Бекобод шаҳрида жойлашган “Пегас петролиум газ” МЧЖ томонидан газ ҳисоблаш ускунасига колибровка кўрсаткичларига ўзгартириш киритилганлиги натижасида ускуна табиий газ сарфини кам кўрсатишига олиб келган. Ушбу корхонага жами 1 478,4 минг метр куб (1 млрд 478,4 млн сўм) қайта ҳисоб – китоб қилинган.

Ангрен шаҳрида жойлашган “Yangiyo`l metan gaz” МЧЖ томонидан газ ҳисоблаш ускунасига колибровка кўрсаткичларига ўзгартириш киритилганлиги натижасида ускуна табиий газ сарфини кам кўрсатишига олиб келган. Ушбу корхонага жами 3 564,0 минг метр куб (3 млрд 546 млн сўм) қайта ҳисоб – китоб қилинган.

Оҳангарон туманида жойлашган “Оптима газ сервис” МЧЖ томонидан газ ҳисоблаш ускунасига колибровка кўрсаткичларига ўзгартириш киритилганлиги натижасида ускуна табиий газ сарфини кам кўрсатишига олиб келган. Ушбу корхонага жами 1 008,0 минг метр куб (1 млрд 8,0 млн сўм) қайта ҳисоб – китоб қилинган.

Юқори чирчиқ туманида жойлашган “Оққўрғон эко газ” МЧЖ томонидан газ ҳисоблаш ускунасига колибровка кўрсаткичларига ўзгартириш киритилганлиги натижасида ускуна табиий газ сарфини кам кўрсатишига олиб келган. Ушбу корхонага жами 604,8 минг метр куб (604,8 млн сўм) қайта ҳисоб – китоб қилинган.

Ўртачирчиқ туманида жойлашган “Тўйтепа воха газ” МЧЖ томонидан газ ҳисоблаш ускунасига колибровка кўрсаткичларига ўзгартириш киритилганлиги натижасида ускуна табиий газ сарфини кам кўрсатишига олиб келган. Ушбу корхонага жами 756,0 минг метр куб (756,0 млн сўм) қайта ҳисоб – китоб қилинган.

Сирдарьё туманида жойлашган “ZIYO NUR METAN” МЧЖ томонидан газ ҳисоблаш ускунасига колибровка кўрсаткичларига ўзгартириш киритилганлиги натижасида ускуна табиий газ сарфини кам кўрсатишига олиб келган. Ушбу корхонага жами 11 844 минг метр куб (11 млрд 844 млн сўм) қайта ҳисоб – китоб қилинган.

"Юқорида кўрсатилган барча корхоналарда аниқланган ҳолатлар юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси мутахассислари томонидан тегишли далолатномалар расмийлаштирилди", дейилади хабарда.


Мавзуга оид