Ўзбекистон 143 03.12.2019 18:39:17

Чимкент-Самара автотрассасида ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради

Чимкент-Самара автотрассасида ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради

Ўзбекистоннинг Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, 2019 йил 2 декабр куни Қозоғистоннинг Қизилўрда вилояти ҳудудида Чимкент-Самара автотрассасида ичида 71 нафар йўловчи, жумладан Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган.

Хабарда ёзилишича, жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган.

Йўловчиларни эвакуация қилиш жойига уларни Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасигача элтиб қўйиш учун Чимкент шаҳридан 2 та автобус юборилган ва вазият Бош консулхона томонидан назоратга олинган.

"Консуллик-ҳуқуқий департаменти Қозоғистоннинг Олмаота ва Чимкент шаҳарлари, Олмаота, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатимизнинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади: +7-727-299-20-70, +7-727-390-26-16", дейилади хабарда. 


Мавзуга оид