Ўзбекистон 117 03.12.2019 14:42:06

Ўзбек-турк бизнес форуми: Тиббиёт соҳасида 10 дан зиёд меморандумлар имзоланди

Ўзбек-турк бизнес форуми: Тиббиёт соҳасида 10 дан зиёд меморандумлар имзоланди

Пойтахтимизда соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасида биринчи ўзбек-турк бизнес форуми бўлиб ўтмоқда. “Саломатлик ҳафталиги” доирасида ташкил этилган тадбирда ҳар икки мамлакат соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари томонидан қатор манфаатли келишувларга эришилган.

Жумладан, шошилинч ва тез тиббий хизмат, фармацевтика, тиббий таълим, онкология ва радиология, гематология ва қон қуйиш, педиатрия, акушерлик ва гинекология, хусусий тиббиёт каби қатор муҳим йўналишларда меморандумлар имзоланди.

“Мазкур келишувлар соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни изчил ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашиш, муҳими, аҳоли соғлигини янада сифатли ҳимоялашда муҳим аҳамият касб этади”,— дейилади хабарда.


Мавзуга оид