Ўзбекистон 427 03.12.2019 13:04:17

Бугундан Жиззах вилоятининг икки шаҳри билан пойтахт ўртасида автобус қатнови бошланди

Бугундан Жиззах вилоятининг икки шаҳри билан пойтахт ўртасида автобус қатнови бошланди

“Uzautotrans service” корхонаси “Тошкент-Гагарин” йўналишда ҳаракатланаётган автобус йўналишини Дўстлик ва Арнасой шаҳарларига қадар узайтирди, деб хабар қилмоқда Жиззах вилоят ҳокимлиги.

Тошкентдан Дўстлик шаҳрига қадар бўлган 206 кмлик масофа учун йўлкира ҳақи 23 минг сўм, йўналиш масофаси 224 кмга тенг бўлган Арнасой шаҳригача эса 25 минг сўм этиб белгиланган. Айни пайтда мазкур йўналишдаги қатновлар синов тариқасида амалга оширилмоқда. Йўловчилар оқими ушбу йўналишда етарли даражада бўлса, қатновлар мунтазам равишда йўлга қўйилади.

“Uzautotrans service” корхонаси Тошкентдан Жиззах вилоятининг Жиззах, Зомин, Гагарин ҳудудларига мунтазам автобус қатновларини амалга ошириб келмоқда”, — дейилади хабарда.


Мавзуга оид