Ўзбекистон 84 02.12.2019 15:07:59

Самарқанддан тош даври моддий маданиятига оид ашёлар топилди

Самарқанддан тош даври моддий маданиятига оид ашёлар топилди

Самарқанд давлат университетининг археология кафедраси мудири Нормаҳаммад Холматов раҳбарлигида ташкил этилган археологик гуруҳ томонидан Пайариқ тумани Aламли қишлоғидаги Ўрта ҳовуз манзилида “Мезолит-неолит” ёдгорлиги борлиги аниқланган. У ердан 3 дона тош буюм, яъни тош ўзаги, қирғич қурол, қайроқтош бўлаги топилган.

“Пайариқ тумани ерлари одамзод томонидан тош асридан буён ўзлаштирилиб келинган. Келгусида бу ёдгорлик маконида қазилма ишларини амалга ошириш, қоятош расмларини ўрганиш, қўшни сойларда ҳам кенг археологик қидирув ишларини амалга ошириш мақсадга мувофиқ”, —дейилади хабарда.


Мавзуга оид