Ўзбекистон 146 02.12.2019 12:33:08

Наманганда поезд уриб кетиши оқибатида 82 ёшли фуқаро вафот этди

Наманганда поезд уриб кетиши оқибатида 82 ёшли фуқаро вафот этди

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда. Унга кўра бугун, 2019 йил 02 декабрь куни соат 05:50 ларда электровоз машинисти 28 ёшли А.Ш. бошқарувидаги 1230-сонли юк поездини Наманган вилояти Поп тумани ҳудудидан ўтувчи “Қўшминор-Поп” темир йўл оралиғининг 115 км. 1-пикетида ҳаракатлантириб кетаётган вақтида темир йўлни кесиб ўтаётган пиёда 82 ёшли Т.М.ни уриб юборган. Оқибатда Т.М. ҳодиса жойида вафот этган.

1230-сонли юк поезди соат 05-50 да тўхтаб, соат 06-37 да ўз йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетган. Ҳозирда ҳодиса содир бўлган жойда тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда ва ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Сиздан темир йўл яқинида ҳаракатланаётганингизда ёки йўлни кесиб ўтаётганингизда белгинланган йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз.



Мавзуга оид