Ўзбекистон 168 08.11.2019 15:07:48

“Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази”да 15,3 млрд. сўм талон-торож қилинган

“Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази”да 15,3 млрд. сўм талон-торож  қилинган

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдиновнинг ёзишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан “Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази”да терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда марказнинг мансабдор ва моддий жавобгар шахслари, “Давр банк”нинг Юнусобод филиали, “Ипак йўли” банкининг Мирзо Улуғбек  филиали ходимлари ҳамда “T.S”, “S.F” МЧЖлари мансабдор шахслари, “X.U” ва “S.P.” хусусий корхоналари раҳбарлари ноқонуний даромад орттириш мақсадида олдиндан жиноий тил бириктириб, 2018  ва жорий йилнинг ўтган даврида марказнинг жами 15,3 млрд. сўм пул маблағларини талон-торож  қилганликлари  аниқланди.

Ҳозирда “Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва  гинекология илмий-амалий  тиббиёт маркази” мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари  билан  жиноят  иши  қўзғатилиб,  тергов  ҳаракатлари олиб  борилмоқда.


Мавзуга оид