Ўзбекистон 78 08.11.2019 09:10:19

Ўзбек киносидаги муаммолар ҳал этиладими?

Ўзбек киносидаги муаммолар ҳал этиладими?

Бугун “Ўзбеккино” Миллий агентлигида “Миллий кино ва ёш ижодкорлар” мавзусида ижодий анжуман бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда замонавий ўзбек киносида ёш кадрлар муаммоси ва унинг ечими, кинода рассомнинг роли, ўзбек киносида продюсерлик фаолияти, овоз ва мусиқий безак каби мавзулар муҳокама қилинмоқда.

— Ҳозирги ёшларга тезроқ кино билан боғланиш имкониятини беришимиз керак, — дейди кинорежиссёр, Жаҳонгир Аҳмедов. — Бугун уларга имкон бермасак, авлодлар орасидаги бўшлиқ ҳали-бери тўлдирилмайди. Кадрларни фақат ЎзДСМИдан излайверишимиз нотўғри, менимча. Чунки режиссёрлар, операторлар, актёрлар суратга олиш майдонида туғилади.

Маълумот ўрнида, бугун соат 17:00 да “Зарафшон” медиа-холлида ёш киномутахассислар бадиий кечаси ўтказилади.


Мавзуга оид