Ўзбекистон 371 12.07.2019 18:00:26

Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низом давлат рўйхатидан ўтказилди

Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низом давлат рўйхатидан ўтказилди

Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3172, 12.07.2019 й.), деб “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

Низомга мувофиқ, йирик солиқ тўловчилар тоифасига қуйидагилар киритилади:

– акциз солиғига тортиладиган товарларни ишлаб чиқарувчи корхоналар;
– банклар ва уларнинг филиаллари, товар-хом ашё, фонд ва валюта биржалари;
– “Навоий КМК” ДК, “Олмалиқ КМК” АЖ ва уларнинг таркибига кирувчи ташкилотлар;
– маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажаришда иштирок этаётган ташкилотлар;
– йил якуни бўйича маҳсулотларни сотишдан олинган соф тушуми 100 млрд сўмдан юқори бўлган юридик шахслар.

Йирик солиқ тўловчилар жумласига киритилган юридик шахслар вилоят солиқ бошқармалари томонидан тегишли қарор қабул қилинганидан 5 кун ичида бу ҳақда ёзма равишда, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали хабардор қилинади, деб ёзади манба.


Юридик шахс йирик солиқ

Мавзуга оид