Ўзбекистон 497 07.05.2019 08:59:26

Экспортни рағбатлантириш агентлигининг асосий вазифалари белгиланди

Экспортни рағбатлантириш агентлигининг асосий вазифалари белгиланди

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди (2019 йил 6 май, 373-сон). Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди. Низом билан Экспортни рағбатлантириш агентлигининг асосий вазифалари ва функциялари белгиланди. Шунга кўра, экспорт қилувчиларни маркетинг, нарх белгилаш, транспорт логистикаси, сертификатлаш, стандартлаштириш ва сифат назорати, солиқ ва божхона маъмуриятчилиги, чет эл бозорларига “ягона дарча” принципи орқали кириш масалалари бўйича ахборот ва маслаҳат билан қўллаб-қувватлаш Агентликнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Агентлик директори Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг тақдимномаси бўйича Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш вазир томонидан тасдиқланадиган баҳолаш мезонлари ва ишчи индикаторлари асосида амалга оширилади.


Экспортни рағбатлантириш агентлиги

Мавзуга оид